UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  0 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  8 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  4 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  46 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  83 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  136

"Бунёдкор-W" омад эвазига ғалаба қозондими? Янгиликлар

"Бунёдкор-W" омад эвазига ғалаба қозондими?

Айни кунларда Иорданияда аёллар клублари ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада "Бунёдкор-W" жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя килаётганидан хабарингиз бор. Элмира Гулямова шогирдлари 2-тур доирасида мезбон "Амман СК" жамоаси устидан ғалаба қозонишди. Учрашув тақдирини "Қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Дилдора Нозимованинг 90+1 дақиқасида пенальтидан урган голи ҳал қилди.  

Шундан кейин ўзбек клубларининг мусобақадаги тарихий ғалабасига айланган учрашув қаҳрамони билан суҳбат ташкил қилдик.

- Дилдорахон, дастлаб, "Амман"га қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Бутун ўйин давомида бир жамоа бўлиб ўйнадик. "Амман СК" кучли эди. Уларни ютиш осон кечмади. Биз олдинги ўйиндаги хатоларимиз устида ишладик ва натижасини олдик деб ўйлайман.  

- Нега 1-таймда жамоанинг ўйини ўхшамади. Бу нима билан боғлиқ?

- Биринчи таймни рақибни ўрганиш учун сарфладик. Иккинчи бўлимда эса мураббийимиз кўрсатмаси билан майдонда бор кучимизни ишга солиб ҳаракат қилдик ва ютдик. "Бунёдкор"даги барча қизларга яхши ўйин кўрсатгани учун раҳмат. 

- Баъзилар "Бунёдкор" омад эвазига ғалаба қозонди, деяпти. Бунга муносабатингиз қандай?

- Ҳамманинг ўз қараши бор. Майдонда қандай муҳит бўлганини эса фақат ўйинчилар билишади. Биз бир жамоа бўлиб ўйнадик ва ўз меҳнатимиз эвазга ғалаба қозондик. Мухлислар учун кейинги ўйинларда буни исботлашга ҳаракат қиламиз.

- Кечаги ўйин ўзбек клубларининг халқаро майдондаги 1-ғалабасига айланди. Ва бу ғалаба сизнинг голингиз эвазига қўлга киритилгани ёқимлими?

- Албатта, ёқимли. Мен жамоамиз ишончини оқлаганимдан жуда хурсандман.

- Жамоа тўпурари Людмила Карачикнинг майдонда йўқлиги ҳужум чизиғининг ишларини оғирлаштирдими?

-  Ўйин олдингиларига қараганда қийин кечди. Ҳужум чизиғимизда у бўлганда бундан ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, кўпроқ гол ҳам урган бўлардик. Карачикнинг ўрни билинди.

- Карачик майдонда бўлса ҳам, пенальтини сиз тепармидингиз?

- Мураббийимиз ҳар доим таъкидлайдилар, кимнинг ўзига ишончи юқорироқ бўлса, шу тепсин деб. Людмила бўлганида, балки, у тепган бўларди. 

- Иордания сизга ёқдими?

- Бу ер Ўзбекистонга қараганда иссиқроқ ўлка экан. Ҳозир шамол бўляпти. Умуман олганда, Ақаба шаҳри менга жуда ёқди.

Маълумот учун, "Қалдирғочлар"нинг 3-тур учрашуви эртага Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади. Рақиб — “Сри Гокулам Керала” (Ҳиндистон).

Малика Кушбакова суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика