Эшитдик-да! "Бунёдкор" қизларига ваъда қилинган пуллар берилмаяпти
17 дек 2021 16:14
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Бунёдкор" қизларига ваъда қилинган пуллар берилмаяпти
"Бунёдкор-W" жамоасига яқин манбалар хабар беришяпти.
Маълум бўлишича, 2020 йилги мавсум учун футболчилар билан тузилган шартномаларга шундай банд киритилган: йил якунида мамлакат чемпионлигига эришилиб, 2021 йилда Осиё футбол конфедерацияси томонидан аёллар жамоалари ўртасида ўтказиладиган чемпионлар лигасига йўлланма қўлга киритилса, раҳбарият жамоа бош мураббийининг билдиргиси асосида ўйинчиларни мукофот пули билан рағбатлантириши керак.

Элмира Ғуломова бошчилигидаги "қалдирғочлар" якунда "Олтин дубль" қайд этиб, халқаро турнир йўлланмасига эга чиқишди. Бироқ, қизларга ваъда қилинган мукофот тўлаб берилмаган. Айтишларича, "Бунёдкор-W" аъзоларининг жамоа раҳбариятига бу борада қилаётган мурожаатлари самара бермаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар