UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  42

“Бунёдкор” вакили ҳам ЖЧ-2018га боради Янгиликлар

“Бунёдкор” вакили ҳам ЖЧ-2018га боради

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан, юртимиздаги мухлислик соҳасини рағбатлантириш мақсадида, Суперлигадаги 12 қатнашчи жамоаларнинг энг фаол ишқибозларига ЖЧ-2018 ўйинларига кириш чипталари туҳфа этилиши эълон қилинган эди.

Бугун “Бунёдкор” мухлислар клуби раҳбари Шовкат Имамов шундай чипталарнинг бири соҳибига айланди. “Бунёдкор” футбол клуби офисида бўлиб ўтган тадбирда “қалдирғочлар”нинг узоқ йиллик содиқ ишқибозига 28 июнь кунги Англия – Бельгия беллашуви чиптасини “Бунёдкор” ФК молия департаменти ходимаси Нилуфар Ачилова топширди.

- Авваламбор, ЎФА ва ЎзПФЛга чуқур миннатдорчилик билдириб қоламан. “Бунёдкор” ишқибози эканлигимдан мен ғоятда фахрланаман. Барча давраларда мени “Бунёдкор” мухлиси сифатида қаттиқ ҳурмат қилишади. Севимли жамоам билан мен Осиё Чемпионлар лигаси учрашувлари муносабати билан қитъамизнинг машҳур стадионларида бўлганман. Мана энди, жаҳон чемпионатидек йирик мусобақани стадионда туриб кузатиш насиб этаётганига Яратганга беҳисоб шукурлар айтаман. Фурсатдан фойдаланиб, барча-барчани яқинлашаётган Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман, - дейди чоғ кайфиятда 38 ёшли Шовкат Имамов.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика