

Осиё Чемпионлар лигасидаги омадсизликдан кейин кеча Тошкентга қайтиб келган "қалдирғочлар" клуб академияси майдонида жисмоний тайёргарлик ҳолати бўйича норматив топширди. Суперлига ўйинлари февраль ойининг сўнгги кунларида старт олишини инобатга олган мураббийлар штаби футболчиларга таътил берди. Жамоа 4 февралдан бошлаб янги мавсумга тайёргарликни давом эттиради.




