UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  1 01:37Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, "Ал Иттиҳод" эса Шукуров жамоасини енга олмади  1 00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  41 23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  6 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  6 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  14 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  32 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  4 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  3 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   5 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  11

"Бунёдкор" стадионида Париж йўлланмаси учун саралаш баҳслари бўлиб ўтди Янгиликлар

"Бунёдкор" стадионида Париж йўлланмаси учун саралаш баҳслари бўлиб ўтди

Теглар :  Киберфутбол
29 сентябрь куни "Vitrual Football" компанияси киберфутбол бўйича Парижда бўладиган жаҳон чемпионати учун Ўзбекистон Республикаси саралаш баҳсларини ўтказди.

Тонгги соат 10:00 да барча киберфутболчилар "Бунёдкор" аренасида йиғилишди ва ташкилотчилар мусобақага қуръа ташлашди. 8 нафар иштирокчидан иборат 8 та гуруҳ яратилди ва ўша гуруҳларда энг яхши натижа қайд этган 1-4-ўрингача жой эгаллаган иштирокчилар плей-офф босқичига чиқиши керак эди.


Гуруҳ ўйинлари пайтида ФИФА рефериси, жаҳон чемпионатлари рекордчиси Равшан Эрматов ташриф буюрди. Мусобақа ташкилотчиси Азизбек Паттахов ФИФА ҳакамига мусобақа регламенти ҳақида бироз тушунча берди.


Равшан Эрматов ушу ўйинларни бироз кузатди ва киберфутболчилар билан эсдалик учун суратга тушди.





Кейинроқ "Бунёдкор" стадионида яратилган махсус студияда Равшан Эрматов, шарҳловчи Ёқубжон Бобожонов, киберфутболчи Абдусапи Қаюмов, "Локомотив" клуби ҳодими Маъмур Мамадалиев ва Азизбек Паттахов иштирокида кичик кўрсатув тайёрланди.

Мусобақа ташкилотчиси Азизбек Паттахов PCFL (Professional Cyber Football League) ва киберфутбол ҳақида йиғилганларга маълумот берди.


"Vitrual Football" компаниясининг бу ишларидан мақсад - 18 ёшдан ошган ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ўзбекистонлик киберфутболчилар учун маҳаллий лига ташкил этиб, уларнинг даражасини ошириб боришдир. Ушбу ишларимизга юқори баҳо берган ESWC (Electronic Sports Wolrd Cup) ташкилотчилари Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига таклиф қилди. Бизга жой ажратган ESWCга миннатдорчилик билдираман" - дейди Азизбек Паттахов.


ФИФА ҳакам ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Йилдан-йилга футбол турлари кўпайиб бормоқда. Киберфутбол юртимизда ривожланишидан мамнунман. Бундай мусобақаларнинг тақдирлаш маросимларига кўп маротаба ташриф буюрганман. Ушбу виртуал футбол ўйинларининг фойдали томонлари ҳам бор деб ўйлайман. Масалан, мураббийлар тактика борасида турли усуллар ўйлаб топиши ва уларни ўйинларда синаб кўриши мумкин. Шу билан бирга, ўйин ҳакамларга ҳам ёрдам бериши мумкин.


Ушбу мусобақа иштирокчиларига омад тилайман. Турнир ғолиби Париждаги мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилади деган умиддаман" - дейди Равшан Эрматов.

"UzReportTv" телеканилида футбол ўйинларини шарҳлаётган Ёқубжон Бобожонов ўйиндаги сунъий шарҳ ҳақида тўхталди.

"Ўйиннинг рус тилидаги талқинида россиялик шарҳловчилар овози мавжуд. Улар ҳеч бир томонга ён босмайди ва тизим орқали кўрсатилган жойда уларнинг керакли овозлари янграйди. Бу шарҳни ҳақиқий футбол ўйинидаги шарҳга тенглаштириб бўлмайди. Чунки футбол ўйинида ҳамма нарса юз бериши мумкин, аммо киберфутболда ҳар бир вазият учун белгиланган шарҳ бор.


Ҳаваскорлар киберфутболни шарҳлаб кўришлари келажакда уларга катта ёрдам бериши мумкин" - дейди Ёқубжон Бобожонов.

Ушбу фикрлардан сўнг турнирнинг марказий ўйинларидан бири бўлиб ўтди ва баҳсни студияда ўтирган барча катта қизиқиш билан томоша қилди.


Кўрсатув якунида Равшан Эрматов киберфутболчиларнинг кўрсаткичларини ёзиш маросимида иштирок этди ва ўша маълумотлар остига ўз дастхатини қўйди.


Кўрсатув якунланганидан сўнг, турнир ўйинлари давом этди. Кутилмаганда Ўзбекистон чемпиони, жаҳон чемпионати иштирокчиси, "Локомотив" киберфутболчиси Абдусапи Қаюмов плей-офф босқичида мағлубиятга учради ва мағлублар тўрига тушиб кетди. Аммо тажрибали ўйинчи бор кучини ишга солиб мусобақанинг гранд-финалигача етиб борди.

Муҳаммадамин Турғунбоев ("Бунёдкор") гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлади ва плей-офф босқичида барча рақибларини мағлуб этиб, у ҳам гранд-финалга чиқди. Аммо ҳал қилувчи баҳсдан олдин кутилмаган воқеа содир бўлди...

Киберфутбол бўйича бир неча маротаба Ўзбекистон чемпиони, халқаро мусобақалар ғолиби, жаҳон чемпионати иштирокчиси Абдусапи Қаюмов ёшларга йўл бериш, уларни қўллаб-қувватлаш ниятида гранд-финалда иштирок этишдан бош тортди ва Муҳаммадамин Турғунбоев Парижда бўладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Турнир совриндорлари медал ва дипломлар билан тақдирланишди. Мусобақада кучли саккизликка кирган киберфутболчилар PCFLнинг олий лига ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика