“Бунёдкор” Саудия Арабистонида тўртинчи бор дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
25 фев 2015, 15:57
ОЧЛ 1-турида Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Саудия Арабистонининг “Ал Наср” клуби меҳмони бўлди.
Ар-Риёддаги “Қирол Фаҳд” стадионида кечган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. “Қалдирғочлар” кеча ўз тарихида 8-марта Саудия Арабистонида ўйин ўтказишди ва тўртинчи бор дуранг қайд этишди. Қолган 4та ўйинда майдон эгалари зафар қучишган.

Қуйида “Бунёдкор”нинг ОЧЛ доирасида Саудия Арабистонида ўтказган барча ўйинлари келтирилган.

“Ал Иттиҳод” – “Бунёдкор” 1:0
“Ал Иттифоқ” – “Бунёдкор” 4:0
“Ал Иттиҳод” – “Бунёдкор” 1:1
“Ал Ҳилол” – “Бунёдкор” 3:0
“Ал Иттиҳод” – “Бунёдкор” 1:1
“Ал Фатҳ” – “Бунёдкор” 0:0
“Ал Ҳилол” – “Бунёдкор” 3:0
“Ал Наср” – “Бунёдкор” 1:1

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia