UZ

Сўнгги янгиликлар

23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 22:28Эрон Про лигаси. "Истиқлол" кутилмаганда меҳмонда "Пайкан"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  27 20:24"Тоттенхэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  26 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  264 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  19 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  2 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  3 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  4 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  15 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  47 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  6

"Бунёдкор" - "Олимпик". Стадион тўладими? Янгиликлар

"Бунёдкор" - "Олимпик". Стадион тўладими?

Бугун Тошкентда футбол куни.

Бир томондан ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг ташрифи, иккинчи томондан қизиб бораётган Суперлигада 9-турнинг безагига айланиши кутилаётган "Бунёдкор" - "Олимпик" учрашуви. 

Бунёдкор

Жасур Ҳакимов - 71'

Суперлига. 9-тур

06/05/2023, 18:30

1
:
1
Тугади

Олимпик

Отабек Жўрақўзиев - 5'

45'
90'
43'  Дониёр Абдуманнопов
46'  Расул Йўлдошев (Жасур Ҳакимов)
46'  Музаффар Олимжонов (Маҳмуд Маҳамаджонов)
71'  Жасур Ҳакимов
71'  Игорь Иванович
72'  Акбар Исматуллаев (Амир Тўрақулов)
77'  Игорь Иванович (Умидбек Султонов)
79'  Алексей Носко
86'  Дониёр Абдуманнопов (Виктор Сотников)
5'  Отабек Жўрақўзиев
5'  Темур Мамасидиқов
31'  Фаррух Мухторов
62'  Фаррух Мухторов (Муҳаммадазиз Иброҳимов)
62'  Русланбек Жиянов (Алишер Одилов)
65'  Жасур Жалолиддинов (Муҳаммадали Ғиёсов)
78'  Темур Мамасидиқов (Аҳмадилло Муқумжонов)
78'  Отабек Жўрақўзиев (Мустафо Абдуманнопов)

Ўзаро ўйинлар 

Жамоалар ўтган мавсумда тарихда илк бор Суперлига доирасида тўқнаш келишди. Биринчи даврада кечган учрашувда айнан "Бунёдкор" стадионида Тимур Кападзе шогирдлари "қалдирғочлар"нинг қанотини қайиришни уддасидан чиққан эди (5:1). Суперлига дебютантидан дастлабки тарсакидан сўнг ўшанда "Бунёдкор" кетма-кет 7та учрашувда ғалаба қозонмаган эди. Иккинчи даврадаги ўйин эса Бошкович бошқарувига тўғри келган ва унда томонлар муроса кўчасини танлаган (1:1). 

Уйда юта олмаётган "Бунёдкор"

"Бунёдкор" бу мавсумни асосан сафарда ўтказмоқда ва меҳмонда керакли натижага эришяпти. Мурод Отажонов "команда"си 7та турдан 5тасини меҳмонда ўтказди ва жами 12 очко жамғарди, 4та ғалаба ва 1 мағлубият, тўплар нисбати 9:3. Уйда эса акси. "Турон" (0:0) ва "Насаф" (1:1) Тошкентдан ортга 1 очко билан қайтишди. Жамоа "Бунёдкор" стадионида сўнгги бор 2022 йил 4-турда "Динамо" билан учрашувда ғалаба қозонган. Бунга ҳам 1 йилдан ошди. Иккинчи даврани эса ОКМК, "Локомотив", "Жар" стадионларида номинал мезбон сифатида рақибларини қабул қилди. 

"Олимпик". Асосий муаммо тепада 

Бу жамоа бамисоли денгиз тўлқинига ўхшайди. Бир текисда йўлида кетаётгани йўқ. Бир ундоқ, бир мундоқ. Тимур Кападзе жамоасида асосий муаммони иккинчи қават билан боғлашимиз мумкин. "Насаф", "Андижон" марказий ҳимоячиларининг жой танлай олиши, позицион тўғри ҳаракат қилиши ҳисобига иккинчи қаватда "Олимпик"ни жазолашга уринишди. Кўрамиз, бугун "Бунёдкор" ҳам рақибининг мазкур хатосидан фойдалана олармикин?

Стадион тўладими?

Агарда ўйинлар қизиқарли, томошабоп бўлса мухлис шундоқ ҳам стадионга тушади. U-20 Осиё кубогида ҳам аввалида бироз тушунмовчилик бўлди-ю, ғалабалар қўлга киритилавергани сари стадион ўз-ўзидан тўлишни бошлади. Терма жамоа, футболчилар ўз ўйинлари, ғалабалари билан одамларни аренага қайтара олишди. Демак Тошкентда мухлис бор. Бугун нима бўлар экан, 18:30 арафасида гувоҳига айланамиз. Барчани "Бунёдкор"га талкиф қилиб қоламиз. Жамоалар ўз ўйинлари билан минглаб инсонларни зериктирмаслигига умид қиламиз. 

Стадионда кўришгунча!

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика