"Бунёдкор" ОЧЛ-2015 учун заявкани 4 январгача топшириши керак

Narzulla Saydullayev
5 дек 2014, 11:49
Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби 2015 йилги Осиё чемпионлар лигаси плей-оффида иштирок этади.
ОЧЛ-2015 регламентига кўра, "Бунёдкор" мусобақа учун ўз "заявкаси"ни 4 январь куни топшириши керак бўлади. Бу ҳақда клубнинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар берди.

"Қалдирғочлар" жами 30 нафаргача футболчини рўйхатдан ўтказишлари, 3+1 кўринишидаги хорижий футболчилар лимитидан фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, биринчи расмий учрашувга бир ҳафта вақт қолгануча 8 нафар футболчини алмаштириш имкони бор.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" 17 февраль куни Тошкентда БААнинг "Ал Жазира" клуби билан ўйнайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia