UZ

Сўнгги янгиликлар

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  1 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  12 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" 2:1. "Бунёдкор" ғалаба қозонди! Янгиликлар

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" 2:1. "Бунёдкор" ғалаба қозонди!

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви бошланмоқда.
 

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган)  2:1.
17 апрель 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Қўлдошев (Бухоро), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
УзПФЛ вакили:
А. Мўминов.

Голлар:
Анвар Ғофуров 55, Достонбек Ҳамдамов 70 - Санъат Шихов 88.

"Бунёдкор":
1.Павел Бугало, 4.Хайрулла Каримов (С), 6.Анвар Ғофуров, 7.Шакер Зуаги, 11.Мирзохид Ғофуров (21.Сардор Рашидов 54), 13.Иван Милошевич, 14.Вохид Шодиев (40.Темур Аюпов 77), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Самир Бекрич (15.Обид Жўрабоев 67), 27.Сардор Собирхўжаев, 48.Акрамжон Комилов.
Захира: 25.Муроджон Зухуров, 2.Акмал Шораҳмедов,  16.Артём Филипосян, 19.Забихилло Ўринбоев.

"Навбаҳор":
46. Хуршид Хўжаев, 2. Алишер Саматов, 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев, 11. Отабек Валижонов (22. Шаҳбоз Эркинов 64), 20. Улуғбек Бақоев(25.Мўйдин Мамазулумов 77), 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов (91.Сергей Георгиев 71), 50. Юрий Рижко, 89. Бобир Акбаров.
Захира: 1.Александр Меленчук, 4.Тимур Кагиров,  6.Суннатилла Мамадалиев, 10.Алишер Маҳмудов.

Огоҳлантиришлар:
Роббим Ҳасанов 21, Достон Ҳамдамов 26, Улуғбек Бақоев 39, Обид Жўрабоев 83.


90+3. Учрашув якунланди!

90+2. Зарбааа! Сардор Рашидов деярли бирга-бир вазиятдан гол кирита олмади.

90.
Иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун ҳакам 3 дақиқа қўшиб берди.

88. ГООООЛЛЛ!!! Санъат Шиховдан ажойиб зарба ва ажойиб гол!!!!! У чамаси 25-30 метрлардан зарба бериб, дарвозанинг "тўққизлиги"ни пойлади - 2:1!

85.
"Бунёдкор" ҳужумчиси Аюпов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

83.
Обид Жўрабоев Саматовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

81.
Гол. Бироқ Аюпов ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Ҳисоб ўзгармади. Давом этамиз!

79.
Ўйинни стадионда 1812 нафар мухлис томоша қилмоқда.

78. Ўзгаришлар."Навбаҳор" таркибида Улуғбек Бақоев ўрнига Мўйдин Мамазулунов майдонга туширилди. "Бунёдкор" таркибида эса Воҳид Шодиев ўрнига Темур Аюпов ўйинни давом эттиради.

75.
Обид Жўрабоевдан навбатдаги кучсиз ва умуман кераксиз зарба.

73.
Зарбааааа! Санъат Шиховнинг жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетган бўлсада, ҳавфли кўриниш олди.

71. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш. Жабборов ўрнига Георгиев майдонга тушди.

70. ГОООООЛЛЛЛ!!! Достонбек Ҳамдамовдан ажойиб гол! Сардор Собирхўжаев ошириб берган тўпни ўнг қанотдан чап оёғида рақиб дарвозасига жойлаб қўйди - 2:0!

68.
Шакер Зуаги Рашидов томонидан узатиб берилган тўпни дарвозага йўллай олмади.

67. "Бунёдкор" таркибида ўзгариш. Бекрич ўрнига Обид Жўрабоев ўйинни давом эттиради.

66.
Собирхўжаев майдонга қайтди.

65.
Ухххх... Ҳайрулла Каримовнинг берган кучли зарбаси Сардор Собирхўжаевнинг юзига тегди. Унга айни пайтда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

64. Меҳмонлар таркибида ўзгариш. Отабек Валижонов ўрнига Шаҳбоз Эркинов майдонга туширилди!

62.
Сардор Рашидов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

60.
Санъат Шихов зарба берди. Бироқ анча ноаниқ!

55. ГОООООЛ! Анвар Ғофуров гол муаллифи!  Достонбек Ҳамдамов боши билан етказиб берган тўпни тухтатмасдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди - 1:0!

54. Мезбонлар таркибида Сардор Рашидов майдонга тушди. Мирзоҳид Ғофуровнинг ўрнига!

52.
Ҳайрулла Каримовнинг хатосидан сўнг наманганликлар қарши ҳужумга ўтишганди. Аммо, Санъат Шихов ажойиб вазиятни кўкка совурди!

50.
Улуғбек Бақоевнинг чамаси 25 метрлардан берган ажойиб зарбаси мезбонлар посбони қўлига бориб тушди.

46.
Майдон марказида Хайрулла Каримов Бақоевни йиқитди. Меҳмонлар жарима тўпини амалга оширишади. Саматовнинг тепган тўпини Бугало ушлаб олди

Иккинчи бўлим бошланмоқда!

Танаффус!

Биринчи бўлим якунланди!

45+1.
Мирзоҳид Ғофуров яна бир ноаниқ зарба берди.

45.
Биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун бир дақиқа қўшиб берилди.

44.
Яна зарбаааа! Воҳид Шодиевнинг зарбасини энди дарвозабон қайтарди!

43.
Зарбааааа! Мирзоҳид Ғофуровнинг берган зарбаси дарвоза тўсинига тегмоқда! Ажойиб ҳужум уюштиргандилар "Бунёдкор" вакиллари!

39. Улуғбек Бақоев майдон марказида симуляция ишлатгани учун огоҳлантирилди.

38.
Бақоев ўйиндан ташқари ҳолатда.

36.
Ҳамдамов Шиховга нисбатан қўполлик ишлатди. "Фол в атаке"!

33.
Сардор Собирхўжаевнинг берган кучли зарбасини дарвозабон бартараф этди.

28.
Умуман олганда, ўйин кескин курашларга бой бўлмоқда. "Жёсткий" футбол намойиш этишмоқда жамоалар!

27.
Футболчилар ўртасида тушунмовчилик юзага келди. Улар бир-бирлари билан келиша олмай қолишди. Ҳакам дарров бориб вазиятни тартибга солди.

26. Достон Ҳамдамов рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

24.
Воҳид Шодиев рақиб жарима майдончаси ичида курашга киришди. Унинг боши билан берган зарбаси анча ноаниқ бўлди.

23.
Дилшод Жабборовнинг жаримадан берган зарбаси рақиб жонли деворига тегиб қайтди.

21. Роббим Ҳасановга сариқ карточка кўрсатилди.

19.
Санъат Шихов ҳимоячиларнинг хатоларидан фойдаланиб Бугало дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. Бироқ, у озгина шошди.

16.
Иккала жамоанинг мураббийлари ўрниларидан турганча ўз шогирдларига кўрсатмалар беришмоқда.

13.
Валижоновга нисбатан қўполлик ишлатилди.

11.
  Азим Аҳмедов томонидан ошириб берилган тўпга Шихов етиб бора олмади. Акс ҳолда, ҳавфли вазият гувоҳига айланишимиз мумкин эди.

9.
Отабек Валижонов ўнг қанотдан ёриб киришга ҳаракат қилди. Аммо, кутилмаганда йиқилиб тушди.

8.
Мирзоҳид Ғофуров дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо, лекин, бироқ... Ўйиндан ташқари ҳолат! Унга тўпни Самир Бекрич ошириб берганди.

7.
Бекричнинг зарбасини Дилшод Жабборров бартараф этди.

6.
Роббим Ҳасанов майдон марказида Анвар Ғофуровга нисбатан қўполлик ишлатди.

4.
Меҳмонлар ҳимоячилари ҳозирча рақиб футболчиларига ҳужум қилиш имконини бермаяптилар.

2.
Дастлабки ҳужум тошкентликлар томонидан уюштирилди. Акром Комиловнинг берган зарбаси юқорига қараб кетди.

1.
Ўйинни "Навбаҳор" футболчилари бошлаб беришди.

Бошладик!

Мезбонлар оқ либосда, меҳмонлар эса сариқ рангли либосда ҳаракат қиладилар.


Жамоалар майдонга чиқиб келмоқдалар.


Ҳа, айтганча! "Навбаҳор" жамоасини қўллаб-қувватлаш учун 300 дан ортиқ мухлис ташриф буюрган!


Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионидан ёзамиз! Олий Лига 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" ўйини бошланишига бир неча дақиқалар қолмоқда!

- Учрашув соат 19:00да бошланади.


«Бунёдкор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган)  2:0 LIVE
17 апрель 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Қўлдошев (Бухоро), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
УзПФЛ вакили:
А. Мўминов.

Гол:
Анвар Ғофуров 55, Достонбек Ҳамдамов 70.

"Бунёдкор":
1.Павел Бугало, 4.Хайрулла Каримов (С), 6.Анвар Ғофуров, 7.Шакер Зуаги, 11.Мирзохид Ғофуров (21.Сардор Рашидов 54), 13.Иван Милошевич, 14.Вохид Шодиев (40.Темур Аюпов 77), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Самир Бекрич (15.Обид Жўрабоев 67), 27.Сардор Собирхўжаев, 48.Акрамжон Комилов.
Захира:
25.Муроджон Зухуров, 2.Акмал Шораҳмедов,  16.Артём Филипосян, 19.Забихилло Ўринбоев.

"Навбаҳор":
46. Хуршид Хўжаев, 2. Алишер Саматов, 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев, 11. Отабек Валижонов (22. Шаҳбоз Эркинов 64), 20. Улуғбек Бақоев(25.Мўйдин Мамазулумов 77), 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов (91.Сергей Георгиев 71), 50. Юрий Рижко, 89. Бобир Акбаров.
Захира: 1.Александр Меленчук, 4.Тимур Кагиров,  6.Суннатилла Мамадалиев, 10.Алишер Маҳмудов.

Огоҳлантиришлар: Роббим Ҳасанов 21, Достон Ҳамдамов 26, Улуғбек Бақоев 39, Обид Жўрабоев 83.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика