UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  7 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  7 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  37 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  33 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  10

“Бунёдкор” Мочинов ва Курлаев билан хайрлашди Янгиликлар

“Бунёдкор” Мочинов ва Курлаев билан хайрлашди

“Бунёдкор” ёшлар жамоаси мураббийлари Александр Мочинов ва Анатолий Курлаев бошқа жамоага ўтишди.
Қайд этиш керакки, айнан Александр Мочинов ва Анатолий Курлаев бошқарувида “Бунёдкор” ёшлар жамоаси сезиларли ўсишга эришди. Айнан ушбу мутахассислар билан ўринбосарларимиз 2013 йил якунларига кўра Ўзбекистон ёшлар лигаси ғолиблигини қўлга киритишди. Шунингдек, мавсумолди йиғинлар мобайнида ёш “қалдирғочлар” назорат учрашувларида ўз рақибларини кетма-кет йирик ҳисобларда мағлубиятга учратиб келаётган эди.

Яқинда Александр Мочинов ва Анатолий Курлаев “Бунёдкор” ФК рахбариятига мурожаат этиб, ўз кучларини каттароқ футболчилар билан синаб кўрмоқчи эканликларини билдиришди. Мураббийлар тандемига пойтахтнинг “Оқ-тепа” жамоасидан таклиф тушди. Энди улар “Оқ-тепа” клубини олий лигага олиб чиқиш учун бор кучларини ишга солишади.

“Бунёдкор” ФК рахбарияти Александр Мочинов ва Анатолий Курлаевнинг жамоамизда олиб борган хизматларига миннатдорчилик билдиради ва уларнинг келгуси фаолиятига омадлар тилайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика