UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  2 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  1 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  12 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  19 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  4 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  9

«Бунёдкор» – «Машъал» ўйини олдидан Янгиликлар

«Бунёдкор» – «Машъал» ўйини олдидан

"Машъал" Олий лиганинг навбатдаги турини Тошкентда "Бунёдкор"га қарши ўтказади.
9-турдан ўрин олган мазкур баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Ўтган турда Жиззахда мағлубиятга учраган "Бунёдкор" ва ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнаган "Машъал" ўртасидаги баҳс қизиқарли кечиши кутилмоқда. Бугун жамоаларнинг ёшлари "Бунёдкор" академияси майдонида тур ўйинини ўтказади. Баҳс 17:00 да старт олади ва ўйинни Рустам Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бу ўйинда "Бунёдкор" ёшларига фақатгина Наримон Хасанов ёрдам бера олмайди.

Эртага асосий таркиб ўйини "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади ва бу баҳсни Бахтиёр Номозов бошчилигидаги тошкентлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўйин эса 18:30 да старт олади. Минори Сато огоҳлантиришлари тўрттага етгани боис "қалдирғочлар"га ёрдам бера олмайди.

"Машъал" ўйинга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда ва бугун "Бунёдкор" академияси майдонида ўйин олди машғулотлар бўлиб ўтади.

"Машъал"га қарши Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Мирзоҳид Ғофуров каби футболчилар биринчи марта майдонга тушишлари мумкин.

Ёшлар лигаси, 9-тур.
14 май (пайшанба)
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)  17:00
Ҳакам:
Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Олий лига, 9-тур.  
15 май (жума)
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)  18:30
Ҳакамлар
: Б. Намозов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика