UZ

Сўнгги янгиликлар

23:44Нико Уильямс Лондон клубига йўл олиши мумкин  1 23:41"Андижон" етти нафар футболчиси билан хайрлашди  1 23:24Ҳамид Саҳаридан карикатура: Ҳусановнинг навбатдаги манзили қаер бўлади?  12 23:05Саудия Арабистони - мезбон, Осиё Кубоги 7 январь куни старт олади  4 22:42"Ал Насср" Каземирога ҳафтасига қанча маош бермоқчи?  4 21:51"Реал" қишда яна Трент билан шартнома имзолашга уриниб кўради. Клуб "Ливерпуль" ҳимоячисининг ўтишига ишончи комил, аммо уни яқин вақтларда амалга оширишга умид қилмоқда  6 21:26МЮ ва ПСЖ собиқ хавбеки Европадан кетиши мумкин  0 21:01"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ўйинчи билан шартнома имзоламоқчи  0 20:35"Сити" 50 млн фунтга ҳужумчи олмоқчи  2 20:12Расман: Алишер Одилов Суперлигага қайтди  32 19:58Зиркзее "Ман Юнайтед"дан кетишни истамаяпти  0 19:30Вилья "Олтин тўп" ҳақида: "Бу совринга унчалик ишонмайман"  7 19:00"Соққа қилишни" "Реал"дан ўрганинг!  1 18:25Нкунку ПСЖга ўтишга яқин  0 18:00"Барселона" Рафиньяни сотиб юбормоқчи, чунки...  3

“Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев жамоа аъзолари билан учрашди Янгиликлар

“Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев жамоа аъзолари билан учрашди

Хабарингиз бор, ёзги ўқув-йиғин машғулотларини Беларус пойтахти Минск шаҳрида ўтказган “Бунёдкор” бугун кеча тонгда юртимизга қайтиб келди.

Эътиборлиси, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев шу бугуннинг ўзидаёқ “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, жамоа аъзолари билан учрашди. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда Минск йиғини ва жамоанинг Суперлигани биринчи даврасидаги иштироки чуқур таҳлил қилинди.


“Бунёдкор”нинг Суперлигани биринчи даврасидаги иштироки мени умуман қониқтирмади. Ваҳоланки, жамоага барча шароитлар яратиб берилди. Ёки камчиликлар борми? “Бунёдкор” ёзги йиғинни хорижда ўтказган Ўзбекистоннинг ягона жамоаси бўлди. Шундай экан, иккинчи даврада натижалар яхши томонга ўзгариши шарт! “Бунёдкор” Ўзбекистон чемпионатида юқори ўринларда юришга лойиқ. Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш вақти келди. Ёдда тутинглар, Осиё чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўринларнинг бирини эгаллаш бу йилги асосий вазифаларинг. Вазифа бажарилса биз тарафдан рағбат шунга мос бўлади. “Бунёдкор” юртимиздаги ўз академиясига эга кам сонли жамоалардан бири ҳисобланади. Демак, таркибни шакллантиришда энг аввало тарбияланувчиларимизга эътибор қаратиш лозим. Четдан футболчи таклиф қилинишида таниш-билишчиликка йўл қўйилмаслиги керак”, - деди Меҳриддин Абдуллаев.


Шундан сўнг бош мураббий вазифасини бажарувчи Виктор Карпенко сўзга чиқиб, аввало, клуб президентига яратилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирди. Виктор Александрович жамоада меҳнат қилаётган ҳамма инсонлар эътибор ва масъулиятни ҳис қилаётганини таъкидлар экан, мавсумнинг иккинчи қисмидаги барча учрашувларда ғалаба учун майдонга тушиб, қўйилган вазифани бажариш йўлида қаттиқ меҳнат қилишларини айтиб ўтди. 

Жамоа сардори Давронжон Эргашев ҳам сўз олиб, Минск йиғини ва эътибор учун Меҳриддин Раззоқовичга миннатдорчилик билдирди. Футболчилар албатта ишончни оқлашлари ва фақат ғалаба учун майдонга тушишларини таъкидлаб, сардор сифатида жамоадошларига бош бўлишини маълум қилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика