UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 19:11CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон (матнли трансляция)  58 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  33 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  25 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8

"Бунёдкор": "Фулад" ҳам, "Ал Фатеҳ" ҳам ғалаба қозонди Янгиликлар

"Бунёдкор": "Фулад" ҳам, "Ал Фатеҳ" ҳам ғалаба қозонди

“Бунёдкор”инг Осиё Чемпионлар лигасидаги рақиби – Эроннинг “Фулад” клуби жуда муҳим ғалабани қўлга киритди.
Ахвазликлар 22-турнинг марказий учрашувида чемпионат пешқадами – Теҳроннинг “Пирузи” клубини қабул қилишди. Аввалига учрашувнинг 25-дақиқасида пойтахтликлар Саид Меҳдининг гол эвазига олдинга чиқиб олишди. Орадан роппа-роса ўн дақиқа ўтиб, Исмоил Шарифат ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. Ўйин дуранг натижа билан якунланиб бораётган бир пайтда (89-дақиқада) Араш Афшин “Пирузи” дарвозасини ишғол қилиб, “Фулад”га жуда муҳим бўлган уч очкони тақдим қилди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Фулад”нинг очколари сони 42тага етди ва улар мусобақа жадвалининг 11 январь кунги ҳолати бўйича пешқадамга айланишди. 41 очко билан иккинчи поғонада бораётган “Истиқлол” клуби ушбу турдаги учрашувини эртага ўтказади.


Кеча Саудия Арабистони чемпионатининг 17-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу тур доирасида Осиё Чемпионлар лигасидаги рақибимиз, Саудия Арабистони чемпионатининг амалдаги ғолиби – “Ал-Фатеҳ” клуби ўз майдонида пойтахтнинг “Ал-Шабаб” жамоасини қабул қилди.

Қизиқарли кечган учрашувда ал-аҳсаликлар 2:1 ғисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 21тага етказиб олган “Ал-Фатеҳ” мусобақа жадвалининг 7-поғонасига кўтарилиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика