UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  0 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  20 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  10 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  10 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8

"Бунёдкор" бугундан машғулотларни бошлади. Таркибда 3 нафар янги футболчи бор Янгиликлар

"Бунёдкор" бугундан машғулотларни бошлади. Таркибда 3 нафар янги футболчи бор

Шуҳрат Мақсудов мураббийлигидаги “Бунёдкор” бугундан 2022 йилги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

“Бунёдкор” академияси майдонида бошланган бугунги машғулотларда 20 нафар футболчи иштирок этди. Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги мураббийлар штаби йиғиннинг илк кунидаги машғулотларда ўйинчиларга катта юкламалар бергани йўқ. Футболчилар майдонда тўп билан ишлади ва енгил жисмоний машғулотларни бажаришди. Машғулотларга Суҳроб Султонов, Дилшод Жўраев ва Усмонали Исмоналиев жалб этилган.

Жамоамиз билан амалда шартномаси бор Суҳроб Иззатов, Одилжон Абдураҳмонов, Давронжон Эргашев тез кунларда машғулотларга қўшилади. Жароҳатини даволатаётган Расул Йўлдошев эса, бир неча кундан сўнг умумий гуруҳ билан машғулотларни бошлайди. 

Бугун бошланган йиғин 2 февралга қадар Тошкентда давом этади. Бу муддат оралиғида жамоамиз олтита назорат ўйинида майдонга тушади. Дастлабки рақиб “Қўқон-1912”. Учрашув 15 январда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тайёргарликнинг сўнгги босқичи Туркияда ўтказилади. “Бунёдкор” режага кўра 5 февраль куни Туркияга йўл олади. 

Бугунги машғулотларда иштирок этган футболчилар – Равшан Ягудин, Сарвар Каримов, Зафар Сафоев, Суҳроб Султонов, Авазбек Ўлмасалиев, Билол Туплиев, Жаҳонгир Абдусаломов, Усмонали Исмоналиев, Дилшод Жўраев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Диан Талхатов, Ғайрат Азизхўжаев, Умид Султонов, Санжар Рихсибоев, Азиз Пирмуҳаммадов, Музаффар Олимжонов, Хуршид Убайдуллаев, Бек Абдуллаев, Алфайзи Неъматов, Умарали Раҳмоналиев.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика