UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 21:15Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  1 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  25 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:3 (матнли трансляция)  6 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1

“Бунёдкор-А”нинг ғалабали юриши давом этади Янгиликлар

“Бунёдкор-А”нинг ғалабали юриши давом этади

28 август куни Тошкент шаҳар футбол мактаблари ўртасида бўлиб ўтаётган шаҳар биринчилигининг 2-давра 2-тур учрашувларига старт берилди.
Академиямизнинг икки жамоаси – ”Бунёдкор-А” ва ”Бунёдкор-Б” бу турда ўзаро тўқнаш келишди. Эътиборли жиҳати шундаки, ”Бунёдкор-А”нинг барча ёш тоифасидаги тарбияланувчилари  ”Бунёдкор-Б”дан устун келишди.

Дастлаб майдонда ҳар икки жамоанинг 1996-1997 йилда туғилган тарбияланувчилари саф тортишди. Ўйин тенг курашлар остида бошланган бўлса-да, голли вазиятларни яратиш бўйича ”Бунёдкор-А” устунлик қилди. Натижада қизиқарли кечган баҳс ”Бунёдкор-А”нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

1998 йилда туғилган болалар баҳсида ”Бунёдкор-Б” жамоаси рақибларига қанчалик қаршилик кўрсатмасин, ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқолмади. Улар ўйинда ”Бунёдкор-А” дарвозасини икки бора аниқ нишонга олган бўлсалар, ўз дарвозаларидан тўртта тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди – 2:4.

Академиямизнинг 1999 йилда таваллуд топган ўқувчилари ўртасидаги ўйин анча қизиқарли кечди. Майдоннинг ҳар бир қаричида тўп учун кураш қизғин руҳда ўтди. ”Бунёдкор-А” ўйинчилари бу баҳсда ўз тенгдошларидан 4:1 натижасида устун келишди.

Шубҳасиз, шу куни бўлиб ўтган учрашувлар ичида энг қизиқарлиси 2000 йилда туғилган болалар ўртасидаги ўйин бўлди. Бу ўйинда ҳар икки жамоа ғалаба учун астойдил курашди. Натижа ҳам шунга яраша кўриниш олди – 2:3. ”Бунёдкор-А” фойдасига...

”Бунёдкор-А” ва ”Бунёдкор-Б”нинг 2001 йил ва 2002 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасидаги учрашувларда ”Бунёдкор-А” ўйинчилари рақибларига умуман имкон қолдирмади. 0:4 ва 1:3 ҳисобидаги ғалабалар уларга уч очкодан келтиришди.

2-тур ўйинлари якунлангач, жамоалар қисқа муддатли таътилга чиқиб кетишди. 3-тур ўйинлари эса 8 сентябрь куни бўлиб ўтади. Унда ”Бунёдкор-А” ўз майдонида “Спартак” жамоасини қабул қилса, ”Бунёдкор-Б” “Локомотив” меҳмони бўлади.

Санжар ИСМАТОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика