UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  2 22:25АПЛ. "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги Лондон дербиси бошланди! (онлайн ҳисоб)  12 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  8 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  14 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  5 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  30 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  4 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  24

16 ёшли футболчининг голи "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

16 ёшли футболчининг голи "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба келтирди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 8-дақиқасида Ойбек Қиличев жуда қулай вазиятда турган шерикларига тўпни узатмасдан, ўзи дарвоза томон зарба берди, ноаниқ.  19-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишга яқин келишди. Дилшод Аҳмадалиев рақиб жарима майдонига кириб бориб зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 

33-дақиқада Ойбек Қиличевнинг жаримадан ошириб берган тўпини рақиб жарима майдончаси ичида эгаллаб олган Бобур Омоновнинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

Биринчи таймда ҳисоб очилмади. 

56-дақиқада "Бунёдкор" ҳисобни очди. Тўхтасиновнинг тўп узатишидан кейин Жасур Жалолиддинов чамаси 20 метрлардан чап оёғи билан ажойиб гол урди - 1:0. 2002 йилнинг май ойида туғилган Жалолиддинов ўтган турда "Навбаҳор" дарвозасига гол урган эди. 

76-дақиқада Бобур Акбаровнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.  

77-дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Мирний жамоасини голдан қутқариб қолди.  84-дақиқада Бобур Омоновнинг чап қанотдан рақиб жарима майдончаси томон ошириб берган тўпига Дониёр Исмоилов бош билан зарба йўлламоқчи бўлиб, Рўзимбой Аҳмедовни бошига зарба берди ва жароҳат етказди. 

88-дақиқада Рўзимбой Аҳмедовнинг бош билан берган зарбасини Зуҳуров ушлаб олди. Кейинги ҳужумда Мирний қўпол хатога йўл қўйди, Мираҳмадов эса бу совғадан фойдалана олмади. 



Бунёдкор

Жасур Жалолиддинов - 56'

Суперлига. 4-тур

13/04/2019, 18:20

0
:
1
Тугади

Андижон

45'
90'
44'  Нурилло Тўхтасинов
49'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Санжар Риҳсибоев)
56'  Жасур Жалолиддинов
56'  Нурилло Тўхтасинов
66'  Жасур Жалолиддинов (Абдулла Абдуллаев)
90'  Хуршид Ғиёсов (Бобур Фарҳодов)
46'  Асрор Ғофуров (Шаҳбоз Жумабоев)
46'  Хушнудбек Авилов (Дониёр Исмоилов)
68'  Аброр Хусинов
74'  Ойбек Қиличев (Фарҳод Бекмуродов )


“Бунёдкор” – “Андижон” 1:0
13 апрель 2019. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:20
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Алишер Усмонов, Андрей Цапенко, Достон Раҳмонов.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Гол: Жасур Жалолиддинов 56, - 1:0 (Нурилло Тўхтасинов).

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зухуров, 3.Ислом Қобилов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Жасур Жалолиддинов (30.Абдулла Абдуллаев, 66), 10.Хуршид Ғиёсов (5.Бобур Фарҳодов, 90+1), 11.Жавоҳир Қаҳрамонов (23. Санжар Рихсибоев, 49), 13.Лутфулла Тўраев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Нурулло Тўхтасинов.

Захира: 1.Абдумавлон Адужалилов, 4.Сергей Прохоров, 20.Владислав Нуриев, 27.Абубакр Муйдинов, 34.Суҳроб Иззатов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

"Андижон": 77. Виталий Мирний, 3. Бобир Амонов, 4. Фарҳод Мираҳматов, 7. Ойбек Қиличев (8. Фарҳод Бекмуратов, 74), 18. Дилшод Раҳматуллаев, 21. Илдар Маматказин (с), 22. Рўзимбой Аҳмедов, 34. Хушнуд Авилов (24. Дониёр Исмоилов, 46), 75. Асрор Ғофуров (70. Шаҳбоз Жумабоев, 46), 88. Аброр Хусинов, 89. Бобир Акбаров.
Захира: 1. Руслан Матниязов, 9. Сардор Сулаймонов, 10. Шаҳзод Убайдуллаев, 17. Абдуллоҳ Олимов, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 26. Алексич Радосав.

Огоҳлантиришлар: Нурилло Тўхтасинов 44, Аброр Хусинов 68.


Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика