"Бунёдкор" "Ал-Шабаб"ни тор-мор этди

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси БААдаги йиғин доирасида Азиз Ҳайдаров ҳаракат қиладиган "Ал-Шабаб" клубига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Учрашувда "қалдирғочлар" йирик ҳисобда ғалаба қозонишган. Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби расмий твиттери маълум қилди.

Ўртоқлик ўйини.

"Ал-Шабаб" - "Бунёдкор" 0:5

Голлар
: Темур Аюпов (11), Анвар Бердиев (23), Элдор Шомуродов (56, 78), Мирзоҳид Ғофуров (84).

"Бунёдкор": А.Муҳаммедов, Асқаров, Кападзе, Ашурматов, Комилов, Д.Жўраев, М.қосимов, Шукуров, Аюпов, Ўринбоев, Бердиев.

Манба: championat.asia