“Бунёдкор-2002” тайёрлов гуруҳлари ғолиби!

Narzulla Saydullayev
13 ноя 2016
Олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказилаётган мусобақанинг Республика финал босқичи якунланиб бормоқда.

Андижон шаҳрида 2002-2003 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида ўтказилган мусобақада ғолиб ва совриндовлар аниқлади.

3-ўрин учун кечган баҳсда “Пахтакор” тарбияланувчилари Хаққулободнинг “Норин” жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мусобақа ғолиблиги учун “Бунёдкор” тарбияланувчилари мезбонлар “Уз Донг Жу” жамоаси вакиллари билан куч синашишди. Қизиқарли ўтган учрашувда Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги бунёдкорчилар 2:0 ҳисобида ғолиб чиқишди ва 2016 йилги тайёрлов гуруҳлари турнири бош совринини қўлга киритишди.

Турнир якунига кўра, "Бунёдкор" вакилларидан Мўъмин Қодиров - энг яхши дарвозабон, Жасур Жалолиддинов - энг яхши футболчи ҳамда энг кўп гол урган тўпурар номига сазовор бўлишди.

Ушбу муваффақият билан жамоа мураббийлари ва футболчиларни табриклаймиз.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com