UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  0 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  2 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  0 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  4 00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  2 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  3 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  10 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  11 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8

"Бунёдкор" 1 февраль куни ОЧЛ-2016 ғолибига қарши майдонга тушади Янгиликлар

"Бунёдкор" 1 февраль куни ОЧЛ-2016 ғолибига қарши майдонга тушади

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

7 февраль куни "Бунёдкор" ОЧЛ-2017 плей-офф босқичида Қатарнинг "Ал Жайиш" клубига қарши ўйнайди. "Қалдирғочлар" 30 январь куни БААга учиб кетишади ва ўша ерда мазкур ўйинга тайёргарликни давом эттиришади.

Сергей Лушаннинг айтишича "Бунёдкор" ушбу йиғин доирасида Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Учрашув 1 февраль куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, "Чонбук Моторс" 2016 йил Осиё чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади. Бироқ ОФК келишилган ўйинлар туфайли клубга 2017 йилги мусобақада иштирок этишни таъқиқлаб қўйди.

"Чонбук Моторс" 4 марта Жанубий Корея чемпиони бўлган, 3 бор Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси кубоги соҳибига айланган, бир бор мамлакат Суперкубогини қўлга киритган. Клуб 2006 ва 2016 йилларда ОЧЛда зафар қучган.

Жамоа сафида Рикардо Лопес ва Эду каби бразилиялик футболчилар тўп тепишади. Бош мураббий Чой Канг Хи.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика