Осиё футболи. "Чонбук Моторс" чемпионликни ўзида сақлаб қолди

Xayrulla Xoliqov
7 окт 2018, 17:40
Жанубий Кореянинг "Чонбук Хюндай Моторс" клуби муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.

Бу жамоа бугун сафарда "Ульсан" клубига қарши баҳс олиб бориб 2:2 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди. "Чонбук Моторс" 32та ўйинда 74 очкони қўлга киритган ҳолда чемпионликни расмийлаштирди. Жамоа 23та беллашувда ғалаба қозонди, беш марта дуранг ўйнаб атиги тўртта баҳсда мағлуб бўлди.

Иккинчи ўринда бораётган "Гёнгнам" 19 очкога ортда қолмоқда ва бугун "Жежу Юнайтед" билан кечган баҳсда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com