Буни ўқиш шарт! 50 минг одам "Лестер" стадионида марҳум президент билан хайрлашди
12 ноя 2018 14:15
Янгиликлар
Буни ўқиш шарт! 50 минг одам "Лестер" стадионида марҳум президент билан хайрлашди
Бу давр ичида клуб билан қуйидагилар содир бўлди:
• Сафарда «Кардифф»ни мағлуб этиб, ғалабани ҳалок бўлганларга бағишлади;
• Таиландга бориб, Вичайнинг дафн маросимида иштирок этди;
• Стадион ва янги қуриладиган машғулот базасига Вичайнинг номини беришни режалаштирди;
• Стадион ёнида Вичайнинг ҳайкалини қўйиши ҳақида эълон қилди.
Икки ҳафта давомида «Кинг Пауэр» олдига мухлислар тинмай гуллар, футболкалар ва шарфлар олиб келишди. Ёмғирлар натижасида буларнинг барчаси хўл бўлиб кетди, бундан ташқари ўйиндан олдин гулларни четга олиш керак эди. Ўйиндан олдин «Лестер»нинг юзлаб мухлислари клубга гуллар ва атрибутикани вертолёт қулаган жойга олиб боришга ёрдам берди.
Футболкаларни стадион атрофига жойлаштириб чиқишди. Уларга футболчиларнинг дил изҳорлари ёзилган майкалар ҳам қўшилди.
Бундан ташқари «5000/1» марши бўлиб ўтди («Лестер чемпион бўлган мавсум бошида клуб чемпион бўлишига айнан шундай коэффициент қабул қилинганди). Бу ғояни икки мактаб ўқувчиси Меган ва Кейси Эллиот ўйлаб топди. Унга кўра 5000 одам Вичай хотираси учун стадионга бориши керак эди. Бироқ унда 5000 эмас 50 минг одам иштирок этди: аниқ рақамлар йўқ, аммо мухлислар 50 минг одам ҳақида гапиришди.
Одамлар икки йил олдин клуб чемпионликни нишонлаган майдондан юришни бошлашди.
Қизиғи одамлар юришни бошлашлари билан осмондан ёмғир ёға бошлади.
Мухлислар тўхташмади: катта одамлар курткаларини ечиб болаларни ёмғирдан ҳимоя қилишди. Кўплаб майкаларда Вичайнинг исми ёзилди.
Одамлар Лестер университети ёнидан ўтаётганда хор куйлаётган эди: дастлаб «Лестер, сени севамиз», кейин «Чемпионлар, чемпионлар, оле-оле-оле», охирида вафот этган клуб президенти исмини айтишди.
Одамлар секин юришди, 20 дақиқалик йўл 1 соатда босиб ўтилди. Эътиборлиси ушбу марш олдида ўйинда қайдномага киритилмаган Магуайра ва Мэдисон каби футбочилар ҳам бор эди. Марш стадионга етиб борганида барча қарсак чалди.
***
«Лестер»нинг ўйинига Клаудио Раньери, Найджел Пирсон ва Крейг Шекспир (учала мураббий Вичай даврида истеъфога чиқарилган эди). Австралиядан Стив Уолш етиб келди – бу селекционер мураббий «тулкилар»га Марез, Варди ва Кантени топиб берганди. Ўйиндан олдин трибуналар остида одамлар кўп бўлди: «Кинг Пауэр»га клубнинг собиқ ишчилари, журналистлар, кўплаб меҳмонлар. «Лестер» барча учун қисқа вақт ичида қадрдонга айланди.
Мухлислардан стадионга вақтлироқ келишларини сўрашди – ярим соат ичида «Кинг Пауэр» тўлди. Клуб барчага оқ-қора шарфлар берди: унинг бир томонида «мистер хўжайин» орқа томонида «доим юрагимиздасиз» ёзилганди.
Ўйин давомида ТВ графика оқ-қора бўлди, 90 дақиқа давомида стадион атрофидаги реклама шитларида бутун дунёдан таъзия сўзлари айланиб турди. Ўйин бошланишига 10 дақиқа қолганида қўйилган видео клуб ранги кўк рангда тайёрланганди.
Томоша қилинг ва йиғлаб юборманг. «Кинг Пауэр»га келган деярли барча йиғлади.
Ўйиндан олдинги икки дақиқалик сукут сақлаш (авиаҳалокатда вафот этганлар ва биринчи Жаҳон уруши қурбонлари хотирасига) барчани таъсирлантириб юборди.
Ўйин у қадар ёрқин бўлмади. «Лестер» якунловчи паллада шошилди ва ҳимояда тартибсиз ўйнади.
Ўйиндан олдин Пюэль огоҳлантирганди: жамоаси руҳий босимдан чиқиб кетиши керак. Айниқса Каспер ҳаяжонланарди: бир неча бор тўпни аутга тепди ва ўзига ўзи жаҳл қилди, дарвоза устунини тепди.
Учрашувда ҳисоб очилмади: «Лестер» футболчилар ўйин тугаганидан кейин бир неча дақиқага қотиб қолишди.
Майдонга Вичайнинг икки ўғли чиқди: «Лестер» вице-президенти Айяватт кўз ёшларини тия олмади. Барча мураббийлар, футболчилар стадионни айланиб чиқишди.
«Кинг Пауэр» қарсаклар остида қолиб кетди, «Англия чемпионлари – сиз туфайли буни куйлаганмиз» деган қўшиқ куйлаш бошланди. Отасининг ўрнини эгаллаши кутилаётган Айяватт «Кинг Пауэр»га келган мухлисларга тинмай бош эгарди, қўлини юқорига кўтарарди. Стадионда Сара Брайтман ва Андреа Бочели ижросидаги "Time to say goodbye" қўшиғи қўйилди ва мухлислар яна йиғлашни бошлашди.
Ҳеч ким кетишни истамасди: мураббийлар, футболчилар ва Вичайнинг оиласи майдон четида туриб мухлисларга раҳмат айтишда чарчашмади.
Охирги икки ҳафтада Лестерда жуда кўп кўз ёш тўкили. Аммо раҳмдиллик, меҳрибонлик, ҳурмат ва клубга бўлган меҳр пайдо бўлди.
Ўз вақтида марҳум Вичай Сривадханапрабха айнан шуни истарди.
Sports.ru сайтидан таржима қилинди
Фикрлар