UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  0 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  14 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  2 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  167 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  16

Бундеслигани қайси каналда томоша қилиш борасида Шаҳбоз Беғамов тавсияси Янгиликлар

Бундеслигани қайси каналда томоша қилиш борасида Шаҳбоз Беғамов тавсияси

Германия футболига ихтисослашган журналист Шаҳбоз Беғамов телеграм канали орқали 16 май куни рестарт бериладиган Бундеслигани қайси телеканалда томоша қилиш борасида тавсия берди.

"Бундеслигани қайси телеканаллар кўрсатади?

Охирги кунларда бир нечта шунга ўхшаш саволларга дуч келдим. Бундеслигани юртимизда кўрсатиладиган каналлар ичидан "Матч ТВ" ва унинг тармоғидаги "Футбол1", "Футбол2" ҳамда "Футбол3" каналлари аниқ кўрсатади. Куни кеча эфирда "Матч ТВ" журналистлари Бундеслига доирасидаги тур ўйинларининг барчасини имкон қадар жонли ва параллель учрашувлар натижасида эфирдан тушиб қоладиган баҳсларни ёзиб олинган ҳолда намойиш этишларини таъкидлашди. Яъни, "Матч ТВ" ва унинг тармоғидаги каналлар Германия Бундеслигасини тўлиқ форматда кўрсатади.

Бундеслига телетрансляция ҳуқуқини сотиб олган каналлар орасида дастлаб "Спорт"ни кўрганим йўқ. ГФЛ бўйича узоқ титкилашлардан кейин мазкур чемпионатни кўрсатиш ҳуқуқига ўзимизнинг «Спорт» канали ҳам эгалигини тасдиқловчи расмий рўйхатни топдим. Демак «Матч ТВ» канали йўқ мухлислар ҳам бемалол Бундеслигани томоша қилишлари мумкин. 

Маълумот учун, Тожикистонда ҳам Германия чемпионати намойиш этилади. «Варзиш ТВ» ва «Футбол ТВ» каналларида Германия чемпионати трансляция ҳуқуқи мавжуд.

Шунингдек, "Eurosport" тармоғидаги каналлар ҳам Бундеслигани кўрсатади.

Тавсиям шуки, имкони бўлса Бундеслигани фақат "Матч ТВ" каналларида томоша қилинг! Ўйин сифати ва шарҳ бир-бирига ҳамоҳанг бўлгани дуруст. Айниқса Бундеслигани Сергей Кривохарченко ва Роман Нагучев шарҳида томоша қилиш лозим. Чунки мазкур шарҳловчилар айнан Германия футболига ихтисослашган профессионаллар. Шунингдек, Георгий Черданцев, Константин Генич шарҳида Бундеслигани томоша қилиш ҳам қизиқ туюлмоқда. Бири Италия футболига, иккинчиси кўпроқ Ла Лигага  ихтисослашган профи. Аммо иккаласининг иши, шарҳи ва футбол тушунчаси юқори. Бу эса шарҳда жуда керак ва шарт бўлган жиҳат. Шу тарафлама уларнинг шарҳида футбол кўриш ёқимли.

Очиғи, Денис Казанский Бундеслигани шарҳламагани маъқул :-) Доим Бундеслигани тролль қилиб келган шарҳловчини Матч ТВнинг Германия футболидаги аудиторияси қабул қилиши қийин. Қисқаси, имконият бўлса Бундеслигани фақат "Матч ТВ"да томоша қилинг", - дея ёзади Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика