UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  0 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  2 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  7 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  4 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  17 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  3 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  25 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0 07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  4 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  3 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  4 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  4

Бундеслига. "Қора-сариқлар" "бўрилар" меҳмони бўлади, пешқадамлар Мюнхенда учрашишади ва турнинг бошқа ўйинлари ҳақида Янгиликлар

Бундеслига. "Қора-сариқлар" "бўрилар" меҳмони бўлади, пешқадамлар Мюнхенда учрашишади ва турнинг бошқа ўйинлари ҳақида

Германия чемпионатининг навбатдаги 4-тур ўйинлари сешанба куни, яъни бугун бошланади.


Одатда ҳафтанинг ўртасида европада миллий чемпионат ўйинлари ўтказилмайди. Аммо бундеслигада сентябрь ойининг ўрталарида ҳар 3 кунга биттадан ўйин ўтказишга тўғри келади.
Охирги 2 ҳафта ичида Германияда тўртта тур учрашувлари ўтказилиши кўзда тутилган. Бу эса жамоаларнинг захира кучини синаб олиши учун ҳам шароит яратиб беради. Шу боисдан ўтган турда кўплаб жамоаларнинг баъзи етакчи футболчилари захирада қолдирилганди. Бу турда эса ўтган ўйинда иштирок этган футболчиларга дам берилиши мумкин. Ёки аксинча.
Бундеслиганинг 3-туридан 6-турига қадар қайси жамоанинг захираси узунроқ бўлса, ўша жамоанинг ошиғи олчи бўлиши аниқ.


Демак Бундеслиганинг 4-турида бизни кутаётган ўйинлар хусусида гаплашамиз.

Бугун ва эртага Германия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган барча тўққизта ўйинлар бўлиб ўтади.

Ўтган турда "Кёльн" меҳмонига айланган ва сафардан йирик мағлубият билан қайтган "Фрайбург" ўз уйида "Гамбург"ни қабул қилади. Турнир жадвалининг қуйи қисмида бораётган ушбу жамоалар ўртасидаги учрашув қизиқарли ва муросасиз курашларга бой кечиши кутилмоқда. Сабаби, Кристиан Штрайх шогирдлари ўз майдонларида бўладиган баҳсда ишқибозларга ғалабани тақдим этиш учун курашишади. "Гамбург" эса мавсумдаги дастлабки ютуқни қўлга киритиш мақсадида майдонга тушади.
Бу иккала жамоа ўзларининг ҳимоя чизиқдаги ўйинлари мақтана олишмайди. Шу боисдан ҳам бу тўқнашувда томошабинлар кўпроқ ҳужумкор ва голларга бой учрашув гувоҳига айланишлари мумкин.
Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига эътибор қаратадиган бўлсак, устунлик "Фрайбург" тарафида. Ўтказилган 10та ўйиннинг тўрттасида "Фрайбург"нинг қўли баланд келган, "Гамбург" эса икки маротаба ғалаба нашидасини сурган. Қолган яна тўртта беллашувда томонлар муроса кўчасини танлашган.


Тўғриси айтадиган бўлсам, ҳар бир ўйинга алоҳида тўхталганда ўша баҳснинг қизиқарли ўтиши ва шунга монанд гапларни ишлатаман. Бу эриш туюлиши мумкин, аммо эндиги айтмоқчи бўлаётган ўйинимда мухлислар ҳеч ҳам зерикиб қолмасликлари аниқ. Бу билан ўйин афишасини ортиқча баландларга кўтариб мақтамоқчи эмасман. Шунчаки "Дармштадт" - "Хоффенхайм" учрашувини томоша қиладиган ишқибоз футболдан лаззат олиши мумкинлигини эслатиб ўтмоқчиман.
Ҳозирга қадар ўтказилган учта турдан ҳеч бирида ғалаба қозонмаган "Хоффенхайм" жамоаси ўтган ҳафта Дортмундда "калтак" еган "Дармштадт" меҳмони бўлади.
Майдон эгалари рақиблари "Хоффенхайм"дан фарқли ўлароқ ушбу мавсумда ғалаба таъмидан бохабар бўлишган. Аммо шунга қарамай "Хоффенхайм" турнир жадвалида "Дармштадт"дан тепароқда турибди. Чунки "Хоффенхайм" ҳеч бир ўйинда мағлубиятга учрамасдан, рақиблари билан муросага келмоқда ва ўз активида 3 очкога эга. Тўплар нисбатига кўра, Юлиан Нагельсман жамоаси "Дармштадт"дан 4 поғона тепада туришибди.
Бу ўйинда фаворит сифатида "Хоффенхайм"ни тилга олиш мумкин. Чунки 29 ёшли мутахассис Нагельсман бошқарувидаги ушбу жамоа ҳимоя ва ҳужумдаги тафовутни бир хил маромда ушлаб турибди. Ғалаба қозона олмаётгани учун танқидларга учраётган бўлсада, мағлубият нималигини билмаётгани сабабли ҳам Блиан оқловга эга. "Хоффенхайм"нинг ғалабасиз серияси бу вақтинчалик ҳолат сифатида қаралмоқда. Юлиан Нагельсман шогирдларининг илк ғалабаси айнан "Дармштадт"га қарши ўйинда қўлга киритилиши кутилмоқда.
Лекин шуни унутмаслик керакки, ушбу жамоаларнинг ўтган йилги ўзаро иккала беллашувида ҳам "Дармштадт" рақибига имкониятни бой бермаган. Бир ғалаба ва дуранг.
"Дармштадт" бу баҳсда ўтган ўйин учун ўз мухлислари қаршисида оқланишга ҳаракат қилади.


Нафақат бугунги куннинг, балки турнинг марказий учрашуви сифатида қаралаётган "Вольфсбург" ҳамда Дортмунднинг "Боруссия" жамоалари ўртасидаги ўйин ҳақида ортиқча гапиришга ҳожат йўқ. Бу баҳс ортиқча таърифга муҳтож эмас. Бундеслиганинг етакчи жамоаларининг қарама-қаршилиги барчанинг диққат-марказида бўлиши табиий.

Томас Тухель ўз жамоасини қанчалик жиддий ва муҳим беллашувга сафланаётганини тўғри тушуниб турибди. Шу боисдан ҳам Тухель "Дармштадт"га қарши ўйинда Обамеянг хизматидан фойдаланмасликка қарор қилди ва мураббий жамоа тўпурарини айнан шу баҳсга асради.


Дитер Хеккинг эса жамоасининг ҳимоядаги ишларидан кўнгли тўқ. Аммо ҳужумдаги самарадорлик борасида "бўрилар"да муаммолар йўқ эмас. Ўтказилган учта ўйиндан иккитасини "Вольфсбург" нурсиз дуранг қайд этган ҳолда якунлади. Биринчи баҳсда эса сафарда "Аугсбург" устидан ишончли ғалабани расмийлаштиришганди.
"Вольфсбург"нинг ҳужумдаги камчиликлари бу Марио Гомеснинг ҳали жамоа ўйинига тўлиқ қўшилиб кетмагани ва ҳужумчининг ҳали ўзининг оптимал спорт формасига кириб ололмагани билан боғлиқ.
Лекин Марио Гомес ҳар дақиқа ва ҳар сонияда рақиб жарима майдончаси ичида жуда хавфли футболчи саналади.
Дитер Хеккинг бу ўйинда Луис Густаво Дидавининг хизматларидан фойдалана олмайди. Бу албатта "бўрилар" учун катта йўқотиш. Жамоанинг майдон марказидаги етакчиси, қора меҳнатларни бажарадиган Густавонинг йўқлиги ва камига ҳужумкор ўйинда муҳим саналган Дидави ҳам ўйинда иштирок этмаслиги "бўрилар" ишқибозларини дилини ҳира қилмоқда.

"Боруссия Дортмунд"да йўқотишлар йўқ эмас. Марко Ройснинг жароҳатидан хабарингиз бор ва Марко ҳали сафга қайтганича йўқ. Ушбу ёзда "Вольфсбург"дан дортмундликлар сафига келиб қўшилган АНдре Шюррле ҳам ўзининг собиқ жамоасига қарши баҳсда жароҳати туфайли иштирок этолмайди.

Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига назар соладиган бўлсак, охирги ўтказилган 14та ўйиннинг 8тасида "Боруссия"нинг қўли баланд келган. Иккита учрашувда ғолиб номи аниқланмай қолган. Қолган тўрт ўйинда эса "Вольфсбург" рақибини мағлуб этган.
Айниқса ушбу жамоаларнинг сўнгги тўқнашувидаги аламли мағлубият "Вольфсбург"ни ушбу ўйинда янада жахл билан тайёрланишларига туртки бўлса ажаб эмас. "Вольфсбург" бугунги ўйинда ўша 5:1 ҳисоби учун ҳам ўч олишни мақсад қилишган.


Маркус Каучински бошқарувидаги "Ингольштадт" ўз уйида "Айнтрахт" билан куч синашади. Ўтган турда "Бавария"дан мағлубиятга учраган мезбонлар бу сафар 3 очко илинжида майдонга тушишлари учун асослар етарли.
Жамоа аввало ўзининг илк ғалабасини нишонлашни истайди. Шунингдек, Каучински жамоаси ўз майдонидаги беллашувларда имкон қадар очко йўқотмасликка ҳаракат қилади. Чунки ушбу жамоанинг асосий вазифаси бундеслигада жон сақлаб қолиш саналади. Шу боисдан ҳам бунинг учун энг аввало ўз уйидаги учрашувларда имкон қадар керакли очколарни йиғиб олишлари лозим бўлади. "Айнтрахт" эса бу баҳсга жуда яхши кайфиятда етиб келмоқда. Нико Ковач шогирдлари учун ушбу сафардан очко билан қайтишлари осон бўлмайди.


Турнир пешқадамлари ўртасидаги кураш Мюнхенда кечади. Йўқотишларсиз бораётган "Бавария" ва "Герта" "Альянц Арена"да ким турнир жадвалида якка ҳокимликни ўрнатиши борасида баҳслашишади. Ўтган турда "Шальке"ни ранжитган "Герта"нинг "иштаҳаси" очилган. Поль Дардаи ўз жамоасини Мюнхенга имкон қадар мағлуб бўлмаслик мақсадида олиб келмоқда.
Шундагина "Герта" минимум вазифани уддалаган бўлади. Яъни турнир жадвалидаги "қўшничилик" сақланиб қолинади. Лекин буни уддалаш қанчалик қийин бўлиши тасаввур қилиш осон.


Анчелотти ўтган учрашувда асосий таркиб футболчиларининг кўпчилигидан фойдалана олмаганди. Бу сафар ҳам вазият у қадар яхши эмаслигини ойдинлашди. Сабаби, Лам, Хуммельс ва Алаба ҳали жамоанинг умумий машғулотларига қўшилишгани йўқ. Бу эса бу футболчиларнинг эртанги ўйинда иштирок этиш-этмасликларини сўроқ остида қўймоқда.
Томас Мюллер эса кичик танаффусдан сўнг тезда қайтди. Шунингдек, Арьен Роббен ва Жером Боатенг ҳам Анчелотти ихтиёрида. Арьен Роббен катта эҳтимол билан "Герта" билан бўладиган ўйинда бошланғич таркибда ўйнаши мумкин. Жером Боатенг эса ўтган учрашувнинг сўнгги 10 дақиқасида захирадан майдонга туширилганди. Бўлажак баҳсда Анчелотти қандай қарорга келишини кўрамиз. Франк Риберига эса бу баҳсда дам олиш имконияти берилиши ҳам мумкин. Фақатгина биргина муаммо, Дуглас Костанинг жароҳат олиши бу режаларни бузиб юбориши мумкин. Анчелотти Франк Рибери дам бериб, унинг ўрнига Кингсли Команни қўядими ёки яхши спорт формасида бўлган тажрибали вингерни захирада қолдириб таваккал қилмайдими? Кўрамиз.
Шуниси аниқки, "Бавария"ни олдинда ҳозиргача бўлган ўйинлар ичидан энг муҳими ва энг қийини кутиб турибди. Шу боис бу беллашувга шунчаки тайёргарликнинг ўзим камлик қилиши мумкин.


Мавсумни шов-шув билан бошлаган, бутун матбуот эътиборига тушган "РБ Лейпциг" энди мёнхенгладбахликлар қаршилигини ҳис этиб кўради. Мавсумни ажойиб руҳда ўтказаётган "Лейпциг" учун бу галги меҳмон оддий жамоа эмас. "Боруссия Мёнхенгладбах" ҳар доим исталган жамоа учун ҳақиқий бош оғриқ тақдим этган тажрибали жамоа саналади. Андре Шуберт жамоасининг асосий камчилиги - ностабиллик. "РБ Лейпциг" рақибининг айнан шу камчилигидан фойдаланиб қолиши мумкин. Ўтган турда ишончли ва йирик ғалаба қозонганига қарамасдан "Боруссия Мёнхенгладбах" жамоасини ушбу тўқнашув фаворити, деб атай олмаймиз. Чунки Ральф Хазенхютть бошқарувидаги ажойиб жамоа ўтган сафар ўз уйида бошқа бир кучлироқ "Боруссия"ни қуруқ қўл билан ортга қайтариб юборганди. Бу жамоаларнинг ўйини қизиқарли ва томошабоп ўтиши аниқ. Беллашувда эса исталган натижа қайд этилиши мумкин. Кучли иштиёқ, ажойиб старт, тажовузкор ва шиддаткор футбол кўрсатаётган "РБ Лейпциг" жамоасининг имкониятлари бирозгина юқорироқ, десак муболаға бўлмайди.

Яна бир этиборга молик баҳс Гельзеркирхенда бўлиб ўтади. Ҳали ғалаба тугул гол нималагини билмай келаётган "Шальке" ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган "Кёльн" билан баҳс олиб боради. Гол урмаган ва гол ўтказмаган жамоаларнинг ўзаро ўйини янги ва қизиқ афиша тақдим этмоқда. "Шальке" "кома" ҳолатидан чиқиб кетадими? Ёки "Кёльн" ўз анъанасига содиқ қоладими? Кузатамиз.

Бундеслигада илк истеъфога сабабчи бўлган Виктор Скрипникнинг собиқ жамоаси "Вердер" "Майнц"га қарши саф тортади. Вақтинча Александер Нури бошқарувига ўтган бременликлар мавсумдаги дастлабки очкони қўлга киритиш учун Мартин Шмидт шогирдларини ранжитишларига тўғри келади.

Ўтган турда муваффақиятсизликка учраган "Байер" ҳамда "Аугсбург" жамоалари эса Леверкузендаги "Бай Арена"да ўз омадларини синаб кўришади.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика