UZ

Сўнгги янгиликлар

07:52Olamsport: "Ҳумо"нинг финал ўйинлари қачон бошланади?, ММАчимиз тожикистонлик рақибидан устун келди ва бошқа хабарлар  0 07:37"Барса" Альба билан шартномани бекор қилиши мумкин, бунга сабаб - маошлар лимити  1 07:30Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон - Того 5:3  0 01:01Ўртоқлик ўйини. Саккизта гол урилган ўйинда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси тоголик рақибларини мағлубиятга учратди  35 00:41Роналду Қатардаги ЖЧдан сўнг терма жамоадан кетиш ҳақида ўйлаган, аммо якунда таслим бўлмасликка қарор қилган  7 00:20Кессьенинг ҳаракати – отаси шарафига. У Франк 11 ёш бўлганида урушда вафот этган (мутолаа учун)  3 23:23Каримжон Бозоров: "Иккинчи таймда сал бўшашдик ва гол ўтказиб юбордик"  0 22:40Ройс фаолиятини "Боруссия"да тугатмоқчи. Клуб билан янги шартнома имзолаш учун у маоши камайишига рози бўлиши керак  1 22:06"Тоттенхэм" раҳбарияти Контенинг келажагини бугун тунда ҳал қилади  0 21:47Геннадий Кочнев: "Четлатиш натижага ўз таъсирини ўтказди"  2 21:27Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Тогога қарши ўртоқлик учрашуви учун бошланғич таркиби эълон қилинди  12 21:20Педри "Реал"га қарши Испания кубоги жавоб ўйинида катта эҳтимол билан майдонга тушмайди  5 21:01Руслан Аҳмедов: "Йигитларда руҳий жиҳатдан озроқ муаммолар кўзга ташланаяпти. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз"  1 20:37Про лигада қайд этилган бугунги барча натижалар. Эртага ҳам иккита ўйин бор  0 20:23Бобур Зуҳриддинов: “Машъал"ни рўйхатдан чиқаришга шошмай туринг"  1

Бундеслига фикридан қайтди: АҚШ ва Осиёдан инвестиция – аммо 50+1 қоидасини бузмасдан. Қандай режа? Янгиликлар

Бундеслига фикридан қайтди: АҚШ ва Осиёдан инвестиция – аммо 50+1 қоидасини бузмасдан. Қандай режа?

Клубларнинг мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда, кўпроқ пул ишлашмоқчи.

Германияда АҚШ ва Осиёдан инвестиция жалб қилишга рухсат беришмоқчи. DFL (Германияда футбол лигаларини бошқарувчи орган) ҳали ташкил этилмаган ва 25-30 йил давомида хорижий инвесторларга телеҳуқуқларни сота оладиган лицензион компанияларнинг 12-15% акциялари учун инвесторлар изламоқда.


Қанча пул жалб қилишни хоҳлашмоқда?



DFL АҚШ ёки Осиё мамлакатларидан 2,5дан 3 миллиард еврогача пул олишни ва уларни биринчи ва иккинчи Бундеслиганинг 36 клуби ўртасида тақсимламоқчи. Kicker'нинг маълумотларига кўра, бу пулнинг сезиларли қисми клуб инфраструктураси, бошқалари эса футбол марказлари, стадионлар ва спорт соҳасидаги юқори технологияларга йўналтирилади. Клубларнинг 20 йил давомида пул олиши тахмин қилинмоқда.

Bild аллақачон эҳтимолий етти инвестор билан музокаралар ўтказилаётгани ҳақида ёзди. Барча сармоялар телевизион ҳуқуқлар билан чекланади, шунингдек бу биринчи ва иккинчи Бундеслигаларнинг ҳиссаларини ўз ичига олмайди. Бундан ташқари, инвесторлар клубларга ҳам, ўйинлар тақвимига ҳам таъсир кўрсата олмайди.

Концепция Ян-Кристиан Дризен ("Бавария"), Рюдигер Фрич ("Дармштадт") ва DFL бошқарув кенгаши аъзолари бўлмиш Аксель Хеллманн ("Айнтрахт") ва Оливер Леки ("Фрайбург") қўл остида ишлаб чиқилди.

DFL'нинг ғояси клубларда мустақилликни қолдириш ва 50+1 қоидасини сақлаб қолиш, шу билан бирга лига ва клубларни молиявий жиҳатдан кучлироқ қилиш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш.


Эслатиб ўтинг, 50+1 қандай қоида?


У клубларга акцияларнинг назорат пакетларини ташқи инвесторларга беришни таъқиқлайди. Бунда фақат клубга 20+ йил давомида пул киритганлар истиснодир. Жамоа кийим алмаштириш хонасига газли ичимлик етказиб берадиган эмас, ҳақиқатдан молиявий жиҳатдан сезиларли таъсир кўрсатадиганлар қабул қилинади.



Масалан, "Байер" ва "Вольфсбург" каби мисоллар борки, улар шунчаки "Байер" кимё-фармацевтика корпорацияси ва "Фольксваген" автомобил консернисиз мавжуд бўлмаган бўларди. XXI асрда уларга "Хоффенхайм" ва "РБ Лейпциг" қўшилди.


Бир ярим йил олдин Англияда ҳам 50+1 қоидасини жорий қилишмоқчи эди, аммо петиция ривожланмай қолди


Суперлига ҳақидаги миш-мишлардан сўнг англиялик мухлислар 50+1 ғоясидан илҳомланган ҳолда, ҳукумат сайтига петиция билан чиқишди: улар профессионал клублар акцияларининг назорат пакети мухлисларга бериладиган қонун талаб қилишди.

Петиция 100 мингдан ортиқ овоз тўплади – парламет уни кўриб чиқишга мажбур эди. Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон собиқ спорт вазири Трейси Крауч Англия футболини бошқариш лойиҳасини назорат қилиши, унинг вазифаларидан бири оператив бошқарувда мухлисларнинг ролини ошириш эканлигини айтганди.

Буюк Британия рақамли технологиялар, маданият, медиа ва спорт департаменти экспертлар жаҳон тажрибасини ўрганиши билан жавоб берди, аммо иш кейинчалик давом этмади.


Германияда қоида сабаб мунтазам равишда баҳлашишади


Немис клублари 50+1 қоидасини унчалик қабул қилишмайди. Масалан, "Бавария" собиқ президенти 2016 йилда шундай деганди: "Мен 50+1 бекор қилиниш тарафдориман. Халқаро футболда бундай қоида йўқ, немис клублари рақобатбардошликни йўқотмоқда.

Жамият "Бавария" бу қоиданинг бекор қилинишига қарши ва шу туфайли бошқа клублар биз учун хавфли бўлиши ҳақидаги фикрлар тўхташини истардим. Биз 25 фоиз акцияларни adidas, Allianz ва Audi'га ўтказдик ва нафақат миллий, балки халқаро даражада ҳам муваффақиятли қатнашяпмиз. Биз шундай давом этишни хоҳлаймиз".



Бу фикрни 2018 йил GQ билан интервьюда клуб вице-президенти Карл-Хайнц Румменигге такрорлади: "DFL'нинг немис клубларини ушбу қоидадан халос этишига умид қиламан".

"Бавария" бош директори Ханс-Йоахим Ватцке аксинча, 50+1ни қўллаб қувватлади: "Бу қоида билан муваффақият қозонишнинг имкони йўқ деб ҳисоблайдиганларнинг фикрига қўшилмайман. "Реал" ва "Бавария" 100% 50+1га тўғри келади, бу эса дунёдаги энг муваффақиятли клублардир".

Аммо, Ватцке 2018 йил BBC билан суҳбатда "АПЛнинг 18-20-ўриндаги жамоаларининг молиявий кўрсаткичлари "Боруссия"ники билан бир хил. Бу биз учун осонмас" деб қўшимча қилганди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
09 фев 17:57:59
Shohjahon Rashidov
Agar shu qoida bekor bo‘lsa Bundesliga Yevropada 1 o'ringa chiqib oladi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика