UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истмадим"  16 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  11 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  21 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  5 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0

Бундеслига бошлангани - бошқаларга туртки Янгиликлар

Бундеслига бошлангани - бошқаларга туртки

Кучли бешлик чемпионатлари орасида биринчи бўлиб ортга қайтган Германия Бундеслигаси бўлди.

Ниҳоят бир неча бор иккиланишдан сўнг кеча навбатдаги тур учрашувларига старт берилди. Бутун дунёни коронавирус пандемияси ваҳимада ушлаб турган бир пайтда Германия чемпионатни тугатиб қўйишни лозим топди. Масалан, Фанцияда буёғига Лига 1 ўтказилмайдиган бўлди. Италия, Англия, Испания афтидан Германиядан ўрнак олиб тез кунларда бир қарорга келишса керак. 

Чемпионатни тугатиб қўйиш-қўймаслик ҳар бир мамлакатнинг ички иши ҳисобланади. Буни қандай ҳал қилиш футбол уюшмалари қарорига боғлиқ. Германия ҳам тезда бир қарорга кела олмади. Апрелда йиғилиб 9 майда бошлаймиз дейишди, бўлмади. Кейин 16 май деган тўхтамга келишди. 

Бир томондан икки ойлик танаффусдан сўнг яна Бундеслиганинг қайтгани яхши бўлди. Чунки барибир жонли ўйинларсиз зерикиб қолгандик. Кечаги баҳсларни кўриб нима дейиш мумкин, икки ойлик танаффус ўз таъсирини кўрсатмай қолмабди. Одатда Германияда мавсум сўнгида жамоалар умуман бошқача шиддат намойиш этарди. Лекин ҳозир вазият бошқа. Икки ой футбол ўйнамаслик барибир ҳар қандай спортчига таъсир қилади. Буни "Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Хааланд ҳам ўйиндан кейинги интервьюсида айтиб ўтди.

Кечаги ўйинларни кўриб яна бир карра амин бўлдикки, Германияда футболни безаб турган мухлислар экан. Мухлисларсиз Бундеслига худди ўзимизнинг Суперлигага ўхшаб қолди. Клублар савияси топ деб бўлмайди, балки бу икки ой футбол ўйнамагандан бўлишиям мумкин. Аммо ташкилотчилик ва карантин қоидаларига амал қилиш жойида. Захира ўйинчилари икки метрлик масофада ўтиришибди, майдондаги футболчи ва ҳакамлардан ташқари ҳамма ниқоб таққан, фотосуратчилар ҳам йўқ ҳисоби. Хуллас бўм-бўш стадионда футбол ўйналяпти.

Майли, бўш стадионда бўлсаям бошқа чемпионатларни соғинди одам. Айниқса юртимизда Англия, Испания ва Италия чемпионати ихлосмандлари кўплаб топилади. Биз ҳозир "Реал" қай аҳволда, "Барса" нима билан машғул, "Юве" нималар қиляпти, билмаймиз, аммо ўйинларини кўргимиз келади. Қарийб 100 минг мухлисни ўз бағрига сиғдирадиган ҳашаматли "Камп Ноу"да мухлисларсиз ўйинни кўриш ҳам ўзига яраша қизиқ бўлса керак.

Ўйламизки, Бундеслига раҳбариятининг якуний тўхтамга келиб чемпионатни тугатиб қўйиши кучли бешликнинг бошқа вакилларига ҳам туртки беради. Лекин айтиб ўтганимиздек, қандай қарор чиқариш ҳар бир федерациянинг ички иши. Германияда коронавирусдан зарарланганлар сони 176,244 нафардан ошди, ўтган бир сутка ичида 323тага кўпайди. Вафот этганлар: 8,027 (ўтган бир суткада +24), тузалганлар эса 152,600. Германия коронавирусдан зарарланиш бўйича Европанинг юқори ўнталигида боряпти, аммо Бундеслига раҳбарияти клубларни тушунган ҳолда ўйинларни давом эттиришга қарор қилди.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика