

Ўз уйида "Боруссия"ни қабул қилган "Байер" ғалабага эришди (2:1). Ўйинда ҳисоб мезбонлар вакили 21 ёшли Мусса Диаби томонидан 14-дақиқада очилди. 67-дақиқада дортмундликлар вакили Юлиан Брандт ҳисони тенглаштирган бўлса, учрашув якунига 10 дақиқа қолганда "Байер"нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Флориан Виртц ўйинга якуний нуқтани қўйди - 2:1. Ушбу ғалабадан кейин леверкузенликлар 32 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олишди ("Лейпциг"да 1 та ўйин кам) - ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Байер – Боруссия Д 2:1
20 январь, 00.30, "БайАрена"
Голлар:
1:0 – 14 Диаби, 1:1 – 67 Брандт, 2:1 – 80 Виртц.
Байер – Градецки, Бендер, Та, Тапсоба, Венделл (Синкгравен, 60), Арангис (Демирбай, 70), Амири, Виртц, Аларио (Шик, 69), Бэйли, Диаби.
Боруссия Д – Бюрки, Хуммельс, Аканджи, Геррейру, Дилэйни, Брандт, Санчо (Рейна, 74), Беллингем (Мукоко, 83), Менье, Ройс (Тиггес, 89), Холанд.
Огоҳлантиришлар:
Бэйли (74), Диаби (78), Хуммельс (90), Дилэйни (90).

Бундеслига. Мёнхенгладбахда ўтказилган ўйин тақдирини Эльведининг голи ҳал қилди



