UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55Париж-2024. Франция Мисрни енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритди  5 01:28"Атлетико" "Манчестер Сити" футболчиси учун 75 млн. евро таклиф қилди  0 01:11Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман”  6 23:51Нико Уильямснинг "Барселона"га ўтишига унинг акаси қаршилик қилмоқда  2 23:10Париж-2024. Испания олимпия ўйинлари финалига чиқди  15 22:24Грузия терма жамоаси вакили "Ливерпуль"га ўтиши мумкин  2 21:54"Вест Хэм" 27 млн. еврога 31 ёшли ҳужумчи сотиб олди  1 21:23Марокаш - Испания ўйинида Илгиз Танташев алмаштирилди. Нега?  4 20:45ПСЖ 60+10 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  1 20:16"Барселона" Негрейрага пора бергани исобтини топмади, аммо...  10 19:59Ҳоланд: "Тез орада барчамиз энг яхши спорт формамизда бўламиз"  1 19:39ПСЖ "Айнтрахт" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:18"Барселона" собиқ ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  2 18:57"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 18:34Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмийлар  3

Бундеслига: 20-тур учрашувлари превьюси Янгиликлар

Бундеслига: 20-тур учрашувлари превьюси

Ушбу ҳафтада ҳам бундеслига мухлислари асло зерикиб қолишмайди. Боиси шанба ва якшанба кунлари Германия бундеслигасида навбатдаги 20-тур учрашувлари ўтказилади.
Бугун тунда старт бериладиган турда ҳам қизиқарли ўтиши кутилаётган  бир қатор учрашувлар мавжуд.

Доимгидек, “Сhampionat Аsia” сизни ушбу тўқнашувларнинг ўйинолди тафсилотлари билан таништириб ўтади. Демак, диққат-эътиборимиз марказида немис бундеслигаси 20-тур учрашувлари превьюси.

Танишиб олинг, ушбу турда қуйидаги жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади:

08.02 00:30 да   Боруссия М - : - Байер Леверкузен
08.02 19:30 да   Айнтрахт Ф - : - Айнтрахт Б
08.02 19:30 да   Волфсбург - : - Майнц 05
08.02 19:30 да   Вердер - : - Боруссия Д
08.02 19:30 да   Нюрнберг - : - Бавария
08.02 19:30 да   Фрайбург - : - Хоффенхайм
08.02 22:30 да   Гамбург - : - Герта
09.02 19:30 да   Штутгарт - : - Аугсбург
09.02 21:30 да   Шалке 04 - : - Ганновер 96

08.02.2014| 00:30
БОРУССИЯ МОНХЕНГЛАДБАХ  - : -  БАЙЕР 04 ЛЕВЕРКУЗЕН
20-турнинг дастлабки учрашувида турнир жадвалида олдинги поғоналарни эгаллаб турган икки гранд клуб тўқнаш келади. "Боруссия" Мёнхенгладбах ҳамда "Байер" Леверкузен жамоалари баҳси марказий учрашув мақомига эга ва жуда кўплаб мухлислар қизиқишига сабаб бўлмоқда. Боиси мёнхенгладбахлик футболчилар мавсумни ажойиб тарзда бошлашганди. Аммо иккинчи даврага келиб "Боруссия" бироз бўшашгандек таассурот қолдирмоқда. Мехмонлар - "Байер" жамоаси эса, аксинча, турдан-турга ишончли ўйин намойиш этиб, керакли очколарни қўлга киритмоқда. Бир-биридан фарқли натижаларни қайд этаётган икки гарнд клубнинг ўзаро баҳсида кимнинг қўли баланд келади, деган савол кенг футбол жамоатчилиги томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Ушбу саволга жавобни яқин соатлар ичида билиб оламиз, азиз мухлислар.



•   "Боруссия М" иккинчи даврани жуда ёмон бошлади. Гладбахлик футболчилар ўтказилган иккита турда ҳам мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлишди. Бундай нохуш натижа клуб тарихида фақат икки марта содир бўлган. Бу жамоа 2005-06 ва 1984-85 мавсумларда иккинчи даврани қаторасига икки мағлубият билан бошлаганди.
•   Диққатга сазовор жиҳати шундаки, Леверкузен шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи "Байер" 21 ўйиндирки Мёнхенгладбахдан очко билан қайтмоқда. Мезбонлар ушбу нохуш ананага барҳам бериш ниятидалар. Аммо леверкузенлик футболчилар бунга имкон беришармикан…
•   1989-90 мавсумдан буён "Боруссия М" турнирнинг якуний жадвалини 17 бор "Байер"дан қуйида тугатган. Фақат 4 марта мёнхенгладбахликлар мавсум якунида "Байер"дан кўра юқорироқдан жой олишганди.
•   Бугун тўқнаш келувчи жамоалар дарвозаларини қўриқловчи икки посбон Марк-Андре тер Штеген ва Бернд Лено ҳозирда бундеслигада фаолият олиб бораётган киперлар орасида энг машҳурлари саналишади. Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, тер Штеган ва Лено майдонга тушган учрашувларида қуруқ серияни сақлаш борасида бундеслига тарихидаги топ-10 дан жой олишган.
•   Бугун тунда мезбонлар сафида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар орасида Кристоф Крамер ҳам бор. Крамер аслида "Байер" футболчиси саналади. Лекин ҳозирда "Боруссия М"да ижара асосида тўп тепмоқда. Эътиборлиси, Кристоф Крамер мавсум давомида майдонда энг кўп югурган ўйинчи бўлиб турибди. У жами 231 км масофани югуриб ўтишга улгурган.
•   Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси 19 учрашувда 33 очко жамғарган ҳолда 5 поғонани эгаллаб турибди.
•   "Доришунослар" жамоаси эса 40 очко билан турнир жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда.  


08.02.2014| 19:30
ВЕРДЕР БРЕМЕН  - : -  БОРУССИЯ ДОРТМУНД
20-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган яна бир қизиқарли баҳс Бремен шаҳрида бўлиб ўтади. Унда "Вердер" ва "Боруссия" Дортмунд жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Муросасиз ўтиши кутилаётган ушбу баҳсни кузатишимиз учун бир қатор сабаблар мавжуд. Бирничидан, икки жамоа ҳам мухлислар кутган ўйинни намойиш эта олмаяпти. Жамоаларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Иккинчидан, "машшоқлар" ва "сариқ-қоралар"нинг ўзаро тўқнашувлари ҳар доим ҳам муросасиз руҳда ўтиб келган. Ҳеч шак-шубхасиз бу сафарги матч ҳам мухлислар диққат марказида бўлиши кутилмоқда.

 •   Бремен шаҳри бош жамоаси саналадиган "Вердер" бу мавсумда кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпти. Жамоа мавсум бошидан буён турнир жадвали қуйи поғоналарини эгаллаб келмоқда. "Машшоқлар" ҳисобида ҳозирда 20 очко мавжуд ва жамоа 12 ўринда бормоқда. Бу бременликлар жамоаси тарихида 39 йилдан бери қайд этилган энг ёмон кўрсаткичдир.
•   "Вердер" иккинчи давра бошлангандан сўнг ўтказилган икки учрашувда фақат бир очко йиға олди, холос. Ўтган турда "Аугсбург" меҳмони бўлган "Вердер" 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Агар жамоа шу кетишда давом этса, балки Германиянинг ёрқин тарихга эга бўлган жамоаларидан бири саналувчи "Вердер"ни келаси мавсумда иккинчи бундеслигада кўрармиз.
•   Жамоаларнинг ўтган даврадаги тўқнашуви 1-0 ҳисобида Дортмунд жамоаси фойдасига ҳал бўлганди. Эътиборлиси, ўша учрашувда дортмундлик футболчилар ҳаммаси бўлиб 32 марта "Вердер" дарвозаси томон зарба йўллашга муваффақ бўлишган. Бу натижа жорий мавсумдаги бундеслига рекорди ҳисобланади. Ўша учрашувда Мерко Ройснинг бир ўзи 15 марта рақиб дарвозаси томон зарба йўллагани, диққатни тортади.
•   "Боруссия"нинг ишлари унчалик ҳам яхши кетмаётган бўлса-да, жамоа ҳужумчилари ўз вазифаларини ажойиб тарзда уддалашмоқда, деб бемалол айтишимиз мумкин. "Сариқ-қоралар" жамоасининг икки форварди Роберт Левандовски ва Пийер Эмерик Обемеянг 11 мартадан рақиблар дарвозаси томон йўл топишга муваффақ бўлсиҳган. Икки футболчи ҳам тўпурарлар баҳсида етакчилар қаторида боришмоқда.
•   Марко Ройс "Вердер"га қарши кечадиган учрашувларда ҳар доим муваффақиятли ҳаракат қилиб келган. Буни унинг ушбу жамоа дарвозасига олти бор тўп киритгани ҳам исботлаб турибди.
•   "Боруссия" Дортмунд ўтказилган 19 тур учрашувларидан сўнг 36 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб турибди.  



08.02.2014| 19:30
НЮРНБЕРГ  - : -  БАВАРИЯ
"Бавария" рекордлар ўрнатишда давом этади! Мюнхенлик футболчилар ўтган турда "Айнтрахт" Франкфуртни ҳам мағлуб этишди. Ҳисоб эса 5-0! Шундай қилиб, Пеп Гвардиола шогирдларини тўхтата оладиган куч бундеслига иштирокчилари орасида ҳозирча топилмаяпти. Мавсум бошидан бери 19 тур ўтди ҳамки, "Бавария" мағлубиятга учрагани йўқ. Футбол жамоатчилиги "Голливуд ФК"нинг 20-турда ҳам зафар қучишини таҳмин қилмоқда. Боиси рақибнинг кучсиз эканидир. Ҳа, "Нюрнберг" анча нурсиз ўйин кўрсатмоқда. Аммо майдон текис, тўп юмалоқ. Ким билади, балки "Бавария"нинг мағлубиятсиз сериясига айнан "Нюрнберг" барҳам берар…

•   Бу турда тўқнаш келаётган икки жамоа ҳам мавсумнинг иккинчи ярмини ажойиб тарзда бошлашди. "Бавария" ҳам, "Нюрнберг"ҳам иккинчи давранинг дастлабки икки баҳсида ғалаба қозонишди. Тўплар нисбати 7-0 ва 7-1 экани, диққатга сазовордир.
•   "Нюрнберг"га қарши кечадиган учрашувлар мюнхенлик футболчилар учун доим қийин кечган. Буни сўнгги олти баҳсда қайд этилган натижалар ҳам кўрсатиб турибди. "Бавария" ушбу учрашувларнинг фақат биттасида ғалаба қозонган. 4 та ўйин дуранг билан ниҳоясига етган. Яна бир матчда "Нюрнберг"нинг қўли баланд келган.  
•   Қизиқ бир жиҳат мухлислар эътиборини ўзига тортади: Қачонлардир "Бавария" учун ўйнаган 23 футболчи кейинчалик "Нюрнберг" сафида ҳам майдонга тушган. Бу бундеслига тарихидан жой олган ўзига хос воқеалардан бири санлади.
•   "Бавария" етакчиларидан бирига айланиб бораётган Тони Кроос мавсум давомида жамоадошларига умумий ҳисобда 999 марта кичик пасслар беришга улгурди. Аммо ўша пасслардан фақат тўрттаси голга олиб борган, холос. Ана шунақа, азиз мухлислар!
•   Пеп Гвардиола устозлик қилаётган "Бавария" жорий мавсумда ҳар жиҳатдан етакчи эканини намойиш қилмоқда. Мюнхенликлар 19-турдан сўнг 53 очко билан турнир жадвалини бошқариб боришмоқда. "Голливуд ФК"нинг киритилган ва ўтказиб юборилган голлар бўйича кўрсаткичи ҳавас қилса арзигулик: +42. Бундай натижани яқин йиллар ичида ҳеч бир немис жамоаси қайд этмаган эди.




Ушбу турда бир қатор натижалар ва рекордлар янгиланиши мумкин:
•   "Байер" Леверкузен 21 ўйиндан буён "Боруссия" Мёнхенгладбах майдонидан очко билан қайтмоқда. "Доришунослар" ушбу жамоага қарши кечган 21 матчнинг 5 тасини ғалаба билан, 16 тасини дурранг билан тугатишга муваффақ бўлишган. Қизиқ, ушбу анана бу сафар ҳам давом этармикан…
•   Яна бир диққатга сазовор жиҳат шундаки, Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси ўз тарихида ҳеч ҳам иккинчи давранинг дастлабки уч баҳсида мағлубиятга учрамаган. Аммо жамоадаги ҳозирги ҳолатни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, ушбу натижани қайд этилиши ҳақиқатга ўхшамоқда…
•   Мавсум аввалида "Аугсбург" томонидан "Байер"га ижарага берилган Доминик Кор янги жамоасига жуда тез киришиб кетди. Асосийси, у иштирок этган 9 та учрашувнинг ҳаммасида Корнинг жамоаси ғалаба қозонган. Бу сафар ҳам унинг жамоаси зафар қучадиган бўлса, Доминик Кор ўзининг бундеслигадаги илк 10 баҳсида гаъалаба қозонган учинчи футболчига айланади. Ундан аввал бу натижага фақат Роберт Ковач ва Исаак Форзалар эришиганди.
•   20-тур доирасида "Вердер" ва "Боруссия Д" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Эътиборлиси, бременликлар шу пайтга қадар ҳаммаси бўлиб 99 марта "Боруссия" дарвозасига гол киритишган. Агар бу сафарги баҳсда "машшоқлар" тўп киритишнинг уддасидан чиқишса, улар учун бу гол юбилей – 100 гол  бўлади.
•   Агар "Фрайбург" "Хоффенхайм"ни мағлуб этадиган бўлса, бу ғалаба фарйбургликлар учун юбилей ғалаба бўлади. Боиси "Фрайбург" шу пайтга қадар бундеслига доирасидаги 99 та уй учрашувларини ғалаба билан якунлаган. "Хоффенхайм" устидан зафар қучилса, фрайбург шаҳрида жамоанинг 100 уй учрашувидаги ғалабаси катта тантаналар билан нишонланади.

Бундеслига тўпурарлари

#

Ўйинчи

Жамоа

Голлар

1

Адриан Рамос

Герта Берлин

12

2

Роберт Левандовски

Боруссия Дортмунд

11

3

Пиер-Емерик Обамеянг

Боруссия Дортмунд

11

4

Марио Манджукич

Бавария Мюнхен

11

5

Ведад Ибишевич

Штутгарт

10

6

Йосип Дрмич

Нюрнберг

10

7

Штефан Кислинг

Байер Л

10

 

Турнир жадвали

#

Жамоа

Ў

Ю

Д

M

УГ - ЎГ

Т-Н

Оч

1

Бавария Мюнхен

19

17

2

0

51 – 9

42

53

2

Байер Леверкузен

19

13

1

5

36 – 20

16

40

3

Боруссия Дортмунд

19

11

3

5

42 – 23

19

36

4

Шалке 04

19

10

4

5

37 – 29

8

34

5

Боруссия М

19

10

3

6

36 – 24

12

33

6

Волфсбург

19

9

3

7

30 – 24

6

30

7

Майнц 05

19

9

3

7

29 – 32

-3

30

8

Герта Берлин

19

8

4

7

28 – 24

4

28

9

Аугсбург

19

8

4

7

26 – 28

-2

28

10

Ганновер 96

19

7

3

9

29 – 33

-4

24

11

Хоффенхайм

19

5

6

8

39 – 42

-3

21

12

Вердер Бремен

19

5

5

9

23 – 40

-17

20

13

Штутгарт

19

5

4

10

32 – 37

-5

19

14

Айнтрахт Ф

19

4

6

9

21 – 34

-13

18

15

Нюрнберг

19

2

11

6

24 – 34

-10

17

16

Фрайбург

19

4

5

10

19 – 35

-16

17

17

Гамбург

19

4

4

11

33 – 44

-11

16

18

Айнтрахт Б

19

3

3

13

11 – 34

-23

12


 
Азиз мухлислар, гувоҳи бўлганингиздек, 20-тур учрашувлари ичида бир нечта мухлислар эътиборида турган баҳслар мавжуд. Уларда қайд этиладиган натижалар билан сиз – азиз мухлисларни кейинроқ батафсил таништириб ўтамиз. Ҳозир эса барчани ўша беллашувларни томоша қилишга чорлаб қоламиз.

Бундеслигани кўринг, бундеслигага мухлислик қилинг! Кетказган вақтингизга асло ачинмайсиз!

Зохиржон АКРАМХОНОВ


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика