Бундан кейин ҳакамлар олган баҳолар эълон қилинмайди
Xayrulla Xoliqov
4 ноя 2017
Бизга маълум бўлишича, бундан буён олий лига ўйинларида ишлайдиган ҳакамларнинг баҳоси эълон қилинмайди. Бу ҳолат мана шу турдаёқ содир бўлди.
ПФЛ расмий сайтида бугун кеча бўлиб ўтган 27-турнинг учта учрашуви протоколлари эълон қилинди. Лекин унда ҳакамлар баҳоси кўрсатилмаган. Бундан кейин ҳакамлар қўйиладиган балл нима сабабдан берилмаслиги ҳозирча расман маълум эмас.