UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  7 19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  25 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  390 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  6 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11

Бугун воҳалик Маэстро 49 ёшга тўлди! Янгиликлар

Бугун воҳалик Маэстро 49 ёшга тўлди!

Бугунги санада ўз таваллуд кунларини нишонлаётган футбол аҳлини унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун Қашқадарё футболи, хусусан "Насаф" профессионал клубига садоқатли ҳам футболчи, ҳам мураббий, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Рўзиқул Бердиев 49 ёшга тўлди.

Рўзиқул Саъдуллаевични бугунги унутилмас сана муносабати билан сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари, у кишини таниган, билган барча инсонлар ҳамда "Насаф" клуби мухлислари номидан муборакбод этамиз.



Рўзиқул Бердиев 1997 йилдан бери "Насаф" билан бирга. 2008 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббийлар штабига қўшилди. "Насаф" сафида 314 та ўйинда майдонга тушган футболчи узоқ йиллар жамоага сардорлик ҳам қилган.



Рўзиқул Бердиев "Насаф" клуби бош мураббийи сифатида чемпионатимизда 4 та бронза ва 1 та кумуш медални қўлга киритди. Бир мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида ҳам зафар қучди. Тўрт марта Ўзбекистон Кубоги финалчиси бўлди. Уч марта Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи деб топилди. "Насаф" бош мураббийи сифатида 5 бор Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиевдан иқрор ва иқтибос

- Тўғрисини айтаман, мураббий сифатида ўзимга кўпинча танқидий муносабатда бўламан. Камчиликларимни билсам, буни жуда қаттиқ қабул қиламан. Мени биринчи танқидчим - ўзим. Футболда, мураббийда камчилик бўлади. Қачонки сиз ўзизни танқид қилмасангиз, камчиликларингизни билмасангиз, унда ўсишдан тўхтаб қоласиз. Идеал мураббий бўлмайди. Барчани камчилиги бўлади. Муҳими, инсон ўша камчилиги ҳақида билиши, буни тўғрилаш ўстида ишлаши лозим.

Агарда мен ўзимни идеал мураббий деб билсам, камчиликларим йўқ деб ўйласам, унда футболдан кетишим керак. Мен ҳали футболда кимман? Ҳали ўрганадиган, узлаштирадиган жиҳатларим жуда кўп. Мураббий, умуман инсон доимо изланишда бўлиши керак.

Мен билган нарса балки жамоамиз ёки Ўзбекистон чемпионати даражасида бўлиши мумкин. Шуниси аниқки, мен билмаган нарсалар жуда кўп футболда. Бу борада эса изланиш, меҳнат қилиш керак. 



Азизжон Нуров, "Қизилқум" матбуот котиби

"Рўзиқул Саъдуллаевични устозим, акамдек биламан. Ўз вақтида "Насаф" клубида бир неча йил бирга ишлаганмиз. Бу инсон ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Ўта самимий, оилапарвар, бировнинг кўнглига тегадиган гапларни айтмайдиган, бир сўз билан айтганда Ҳазрати Инсон! Оиламиз аъзолари ва ўз номимдан Рўзиқул акани бугунги таваллуд кунлари билан муборакбод этаман. Фарзандлари роҳатини кўрсинлар, "Насаф"ни янги ғалабалар сари етакласинлар! Ёш истеъдодларни тарбиялаш, кашф қилишдан чарчмасинлар!". 



Ўз ўрнида биз ҳам фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор Рўзиқул ака Бердиевни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. Рўзиқул Саъдуллаевичга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Оила аъзолари ҳамда барча футбол мухлислари бахтига доимо бор бўлинг деб қоламиз.



Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика