Бугун туғилган кунлар, табриклаймиз!

Narzulla Saydullayev
17 июн 2019, 11:32
Бугун бир қатор футбол мутахассислари ва футболчиларнинг туғилган кунлари.

Анъанамизга кўра барчани табриклаймиз.

Бугун СПОРТ телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаев 50 ёшни қарши олдилар. "Андижон" клубида фаолият олиб бораётган Исломбек Рустамбеков 27га тўлди.

voha.uz сайти маъмури Ренат Эрназаров 59 ёшга қадам қўйди. Бундан ташқари Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков ҳам бугун туғилган кунини нишонламоқда. У 47 ёшга тўлди.

Биз бугун ўз туғилган кунларини нишонлаётган барча барчани табриклаб қоламиз. Энг яхши тилакларни тилаймиз!


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia