UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Бугун Шаржадаги стадионда Гулсанам Мамазоитова "куйлайди" Янгиликлар

Бугун Шаржадаги стадионда Гулсанам Мамазоитова "куйлайди"

БАА давлатида бўлиб ўтаётган Осиё кубоги мусобақасида бугун ўзбекистонлик мухлислар учун жуда муҳим кун. Бугун Ўзбекистон ўйнайди.

Ватанимиздан кўплаб мухлислар БААга етиб келишган. Қолаверса БААда ишлаб ёки ўқиётган кўплаб ватандошларимиз ҳам бугун Шаржа шаҳрига етиб келишлари кутилмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзларини худди  ўз майдонларида ўйнагандек ҳис қилишади.

Бугунги кун ўзбекистонлик мухлислар учун ҳақиқий байрамга айланади. ОФК Осиё Кубогини мухлислар учун қизиқарли, байрамдек ўтиши учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

Бугун "Шаржа" стадионида Ўзбекистон - Уммон терма жамоалари учрашуви ҳам байрамдек ўтади деб айта оламиз. Ўйиндан олдин футболчилар машғулот ўтказаётган пайтда, стадионда ҳар икки жамоа мухлислари учун уларнинг севимли санъаткорлари ижросидаги қўшиқлар қўйилади. Ўзбекистонлик мухлислар Ҳусниддин Холиқов ижросидаги "Ўзбекистон", Гулсанам Мамазоитова ижросидаги "Футбол", Юлдуз Усмонова ижросидаги "Ўзбекистон" қўшиқларини тинглаб рақсга тушишлари, биргаликда жўр бўлиб куйлашлари мумкин бўлади.

Шунингдек ташкилотчилар учрашувнинг танаффус вақтида ҳар икки жамоанинг энг фаол мухлисига ўзларининг эсдалик совғаси, мусобақа тўпини совға қилишади. Бу совға мусобақа ҳомийси ҳисобланган "Continental" шиналар ишлаб чиқариш компанияси томонидан тақдим қилинади.

Яна бир янгилик учрашув бош ҳаками ўйинни мухлисларнинг буйруқларига қараб бошлайди. Стадиондаги мухлислар стадион сухандонига жўр бўлиб инглиз тилида 10дан биргача санайдилар ва бир дейилиши билан ҳакам ҳуштагини чалади. Ишонинг бу жуда ажойиб чиқади.

Демак Ўзбекистон - Уммон учрашувини стадиондан томоша қилиб ҳам завқ олиш ҳамда совғага эга бўлиш имконияти мавжуд. Бунинг учун эса футболчиларимизни астойдил қўллаб - қувватлаш керак бўлади. Бундан ташқари ташкилотчилар ўйин бошлангунча ҳам стадион атрофида турли кўнгилочар тадбирларни уюштириб, бу ерда ҳам мухлисларга турли туман эсдалик совғаларни қўлга киритиш имкониятни яратишган. Ҳа бугун жамоамиз ғалаба қозонса байрам тўйга айланиб кетади. Футболчиларимиз ҳам мухлисларнинг байрам қилишлари учун бор куч ва ғайратларини ишга солишларига шубҳамиз йўқ.

Олға Ўзбекистон !!!

Акрамжон Мамадалиев Шаржадан маҳсус

Рейтинг: +77   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика