

Бугун Россия Премьер-лигаси 10-тур доирасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Ростов" "Тамбов" майдонига сафар уюштиради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси ўйиндан олдин журналистлардан бирининг саволига жавоб берди.
Ундан жамоадаги муҳит ва унинг ўрни ҳақида сўралди.
- Тўғрисини айтсам, ҳаммаси яхши. Мен жамоада ўзимни яхши ҳис қиляпман. Мен ҳар ўйинда гол уришга ҳаракат қиляпман. Агар жамоада шундай руҳда давом этса, ҳаммаси яхши бўлади, - дейди Шомуродов Sport24'га.
Ушбу ўйин сайтимиз томонидан матнли трансляция қилинади, шундай экан биздан узоқлашманг.

ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ
1. Александр Соболев - 7та
2. Элдор Шомуродов - 7та
3. Артём Дзюба - 5та



