Бугун қуръа: Ўзбекистон ЖЧ-2026 йўлидаги дастлабки рақиблари номини билиб олади

Aziz Tukhtamuradov
27 июл 2023
Бугун 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳамда 2027 йилги Осиё кубоги мусобақаларининг 1 ва 2-саралаш босқичларига қуръа ташланади.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги иштирокини 2-босқичдан бошлайди. 

1-босқич қуръаси Тошкент вақти билан соат 11:00да, 2-босқич қуръаси эса 13:00да бошланади. 

Ўзбекистон қуръада 2-саватчадан жой олган. Шунингдек қуйидаги жамоалар вакилларимиз билан бир гуруҳга тушмайди: 

Хитой, Иордания, Баҳрайн, Сурия, Вьетнам, Фаластин, Қирғизистон, Ҳиндистон.


1-босқич қуръасини кўриш учун линк


2-босқич қуръасини кўриш учун линк



Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia