

Қуръа ташлаш маросими "International Hotel Tashkent" меҳмонхонасида бўлиб ўтади ҳамда 18:45 дан бошлаб "Футбол-ТВ" телеканали орқали жонли эфирга узатилади.
Маросимда Про лига клублари бош мураббийлари, сардорлари ҳамда клуб раҳбарлари иштирок этади. Шунингдек, унда ЎзПФЛ аккредитациясига эга ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, жорий мавсум Про лигада "Нефтчи", "Бухоро", "Динамо", "Шўртан", "Янгиер", "Олимпик", "Арал Самали", "Оқ-тепа", "Хоразм", "Истиқлол" жамоалари иштирок этади.




