UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  5 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  2 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  8 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8

Бугун "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтади Янгиликлар

Бугун "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтади

Бугун, 21 сентябрь куни "Пахтакор" 20-турнинг қолдирилган ўйинида "Қизилқум"ни қабул қилади.

Мавсумни анча барқарор ўтказаётган "Қизилқум" таркибида бир қатор тажрибали футболчилар тўп тепмоқда. Шу сабабли бизни қизғин ва мураккаб кечиши кутаётган ўйин кутиб турибди. Охирги турда навоийликлар "Бухоро"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Жамоалар таркибида бир нафардан йўқотиш мавжуд. "Пахтакор"дан Жавоҳир Соҳибов, "Қизилқум"дан Файзулла Қамбаров сариқ карточкалар сабабли майдонга тушмайди.

Қарама-қаршилик

Жамоалар олий лига тарихида 33 бор куч синашганлар. 27 беллашувда ғалаба қозонган "Пахтакор" 5 марта дурангга имзо чеккан. Бир бор Навоий жамоаси ғолиб чиққан. "Шерлар" 90 марта гол уриб, 19 марта дарвозаларидан тўп олиб чиқишган. Тошкентдаги 16 баҳснинг 13тасида жамоамиз зафар қучган. 2 бор дуранг кузатилиб, "Қизилқум" бир сафар устун келган.

Ўйин расмийлари

Учрашувни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"
Ҳакамлар:
Виктор Серазетдинов (Тошкент), Бобур Қодиров (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро), Даулетбой Жалимов (Нукус).
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
ПФЛ вакили: Фарҳод Магометов.

Асосий жамоалар ўйини 21 сентябрь, чоршанба куни 18:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика