UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ливанга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ливанга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Бугун, 14 февраль куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида Ливанга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу жамоалар шу вақтга қадар ўзаро 4 бора тўқнаш келган. Ўзбекистон терма жамоаси Ливанга қарши ўйинларда мағлубиятга учрамаган. Уч ўйинда ғалаба қозонган бўлса, бир ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбати Ўзбекистон фойдасига — 6-1.

Қисқа муддатли ушбу йиғинга Ўзбекистон профессионал футбол лигаси жамоалари футболчилари жалб этилган.

Аввалроқ, Ливанга қарши ўртоқлик учрашуви учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаяндан чақирув олган 21 футболчидан иборат таркибни эълон қилган эдик.

Шуни қайд этиш керакки, ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев миллий терма жамоа сафига юқори ҳарорати билан етиб келган ва унинг бугунги ўйиндаги иштироки сўроқ остида. Таркибдаги бошқа футболчилар эса ўйинга тайёр.

Эътиборлиси, Ливанга қарши кечадиган бу ўйинда бир неча ёш футболчилар — Жамшид Болтабоев, Отабек Шукуров, Жавлон Мирабдуллаев, Акромжон Комилов, Достон Ҳамдамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют учрашувини ўтказиши мумкин.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги расмий ўйинлари Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида март ойида бўлиб ўтади. Бабаян шогирдлари 24 март куни Филиппин, 29 март куни эса Баҳрайнни Тошкентда қабул қилади.

Айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичида 6 ўйиндан кейин 15 очко тўплаган ҳолда, “H” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўриндаги КХДР терма жамоаси ҳисобида 7 ўйиндан кейин 16 очко бор.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика