Бугун ОКМК, “Насаф” ва “Навбаҳор” ОЧЛдаги гуруҳ босқичидаги иштирокини бошлайди

Khoja
18 сен 2023, 07:21
Бугун бир йўлла учта клубимиз ОКМК, “Насаф” ва “Навбаҳор” ОЧЛдаги гуруҳ босқичидаги иштирокини бошлайди.

 Қаршиликлар Иорданияда “Ал Файсалий”га қарши майдонга тушса, ОКМК ва “Навбаҳор” Саудия Арабистонида баҳс олиб боради. 

“Ал Файсалий” — “Насаф” ва “Ал Иттиҳод” — ОКМК Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади. 

“Ал Ҳилол” — “Навбаҳор” баҳси эса соат 23:00га белгиланган. 

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоаларимизга омад тилаб қоламиз!

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia