UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  2 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2

Бугун Латвияда Ўзбекистон клуби ўйнайди Янгиликлар

Бугун Латвияда Ўзбекистон клуби ўйнайди

Тошкентнинг "Интер Спорт" футбол клуби ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш мақсадида Латвияга йўл олгани ҳақида хабар бергандик.

22 сентябрдан 23 сентябрга ўтар кечаси Тошкентдан йўлга чиққан жамоа аъзолари кеча манзилга етиб келишди. "Интер Спорт" делегацияси Латвия пойтахти Ригадан 65 км. узоқликдаги Тукумс шаҳрида истиқомат қилмоқда. "Stelles" меҳмонхонасига жойлашган футболчилар бугун хориж йиғинидан ўрин олган илк машғулотни ўтказишди.

Тукумсда аҳоли сони унчалик кўп эмас. Шаҳар тинч ва озода. Кўчада одамларни деярли кам кўрасиз. Ҳаво эса ажойиб. Бироз совуқ тушганини ҳисобга олмаганда айни йиғин ва назорат баҳслари ўтказса бўладиган об-ҳаво. Тукумс Латвиянинг курорт шаҳарларидан бири Юрмалага ниҳоятда яқин.

Жамоа аъзолари бугун кундузи шаҳарнинг шу ном билан аталувчи футбол клубига қарашли майдонда машғулот олиб борди. Маълумот учун, Тукумснинг "Тукумс 2000" футбол клуби ҳозирда биринчи лигада иштирок этмоқда ва 18 ўйиндан сўнг 48 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамлик қиляпти. Бугун "Интер Спорт" вакиллари мана шу жамоага қарши дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 22:00)да бошланади.

"Тукумс 2000" жамоаси бош мураббийи Андрей Карлович Лапса Тошкентдан келган меҳмонларга маиший ва бошқа хизматлар борасида қўлдан келганча ёрдам беряпти. Бир сўз билан айтганда, ҳеч қандай муаммо йўқ. Айтиш мумкинки, Латвияда клублар келиб йиғин ўтказса бўладиган жойлар кўп экан. Қолаверса, ўртоқлик учрашувлари учун спарринг рақиб топиш ҳам унчалик муаммо эмас.

Кейинги йилдан Тошкент шаҳар иккинчи лигасида иштирок этишни мақсад қилаётган "Интер Спорт" Латвияга 21 нафар футболчи билан йўл олгани ҳақида сайтимиз орқали хабар бергандик. Қуйида Дилшод Иброҳимов бошқарувидаги футболчилар рўйхатини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Убайдулла Иноятиллаев (08.10.1996), Акром Хўжаев (10.01.1998), Сардор Тоҳиров (19.05.1997).

Ҳимоячилар: Беҳзод Абдуллаев (10.05.1998), Сайдулло Тошпўлатов (17.09.1998), Суҳроб Нашванқулов (10.05.2001), Жавлонбек Неъматов (24.08.1998), Абдураҳим Ҳамзаев (06.04.1996), Амирхон Иброҳимов (14.01.1996), Икром Кўчимов (05.11.1998), Муҳаммад Маҳмудов (04.01.1999), Заҳриддин Абдувалиев (31.12.1998).  

Ярим ҳимоячилар: Асадбек Рўзиматов (12.01.2001), Элдор Кабиров (10.02.2000), Ғиёсиддин Собиров (09.08.2000), Сардор Фозилов (25.06.2000), Сарвар Абдуллаев (21.04.1996), Хайрулло Жакбаров (06.01.1994).  

Ҳужумчилар: Бекзод Рўзматов (01.06.1995), Азизбек Рўзиқулов (17.04.2000), Ҳусан Расулов (27.03.1998).

Х.Холиқов, Латвиянинг Тукумс шаҳридан.



Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика