UZ

Сўнгги янгиликлар

06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  3 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  15 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  12 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  11 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  16 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  44 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41

Бугун катта футбол. “Бунёдкор” – “Насаф” Янгиликлар

Бугун катта футбол. “Бунёдкор” – “Насаф”

Бугун бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” - “Насаф” баҳси билан олий лиганинг 21-турига старт берилади.
Ўзаро ўйинлар шуни кўрсатяптики, “Насаф” бунгача “Бунёдкор”ни Тошкентда мағлуб эта олмаган. Хўш, бу сафар қаршиликлар бунинг уддасидан чиқа олишадими? “Насаф” ўтган турни кўтаринки руҳда ўтказди ва ўз майдонида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди. “Бунёдкор” эса Наманганда “Навбаҳор” меҳмони бўлиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Турнир жадвалида “Насаф” 44 очко билан учинчи, “Бунёдкор” 41 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Агар “Бунёдкор” ғалаба қозонадиган бўлса, ўз-ўзидан очколар сонини “Насаф”никига тенглаштириб олади. Иккинчи давра бошланганидан бери иккала жамоа ҳам еттидан учрашув ўтказди.



“Насаф” шундан биттасида мағлуб бўлиб (“Локомотив”дан), олти беллашувда ғалаба қозонган бўлса, “Бунёдкор” ҳам ҳозирча бир бор ютқазди (ўз майдонида “Динамо”дан). Қаршида бўлиб ўтган биринчи давра ўйинида майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишганди. Ўшанда “Бунёдкор” бош мураббийи Александр Волков эди. Ҳозир эса жамоани Сергей Лушан бошқармоқда ва бу унинг “Насаф”га қарши олий лига доирасида биринчи учрашуви бўлади.



Кубокнинг ярим финал босқичида “Бунёдкор” икки ўйин натижасига кўра “Насаф”ни мусобақадан чиқариб юборди. Аммо ҳозир олий лига ва “Насаф” ҳам рақибига бошқача тайёргарлик кўрган бўлиши табиий. Бугунги баҳс шахсан мен учун нимаси билан қизиқ? Яхши биласиз, “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўтган йил “Энг яхши мураббий” деб топилди. “Бунёдкор” устози Сергей Лушан эса клубни қабул қилиб олганига унчалик кўп бўлгани йўқ, шунга қарамай натижалар чакки эмас. Жамоа ўзининг камтарона таркиби билан сафарда “Локомотив”ни мағлуб эта олди. “Насаф” эса ўз майдонида шу жамоага ютқазиб қўйди. Шундай экан, бугунги ўйин орқали ҳар иккала мураббийнинг замонавий футболга қарашлари қай даражада эканлигини билиб олсак ажаб эмас. Ўзбекистоннинг амалдаги “Энг яхши мураббийи” билан “тўқнашув”да Лушан қандай йўл тутади, мана шу томонлама ҳам ўйин эътиборимни кўпроқ тортмоқда. Қолаверса, мазкур баҳс яна бир қатор бошқа саволларга жавоб берса ажаб эмас. Бунисини энди ўйиндан кейин гаплашамиз.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика