UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  5 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6

Бугун Италияда жанг: "Интер" - "Ювентус" (Превью) Янгиликлар

Бугун Италияда жанг: "Интер" - "Ювентус" (Превью)

Теглар :  ЮвентусИнтер
Бугун тунда Италия чемпионатининг 35-турида "Ювентус" "Интер" меҳмони бўлади.

"Интер" - "Ювентус"
Бугун, 23:45. Милан, "Жузеппе Меацца"
Бош ҳакам: Даниэле Орсато.

Ушбу баҳсда икки жамоага ҳам ғалаба жуда муҳим. Бири ЕЧЛ, бири чемпионлик пойгасида қатнашмоқда. Учрашувда ҳақиқий ажиотаж бўлиши аниқ. Баҳсга чиқарилган чипталарнинг барчаси сотиб бўлинган, стадионда қайноқ ҳарорат ҳукмрон бўлади. Ўйиндан олдин бирорта жамоани фаворит деб айтиб бўлмайди.

Ў
Жамоа
Ў
Ю
Д
М
Т-Ф
О
1
"Ювентус"
34
27
4
3
78:20
85
5
"Интер"
34
18
12
4
56:23
66

"Интер"

Лучано Спалетти учрашувга жангавор таркибни асрамоқда. Жамоада иштиёқ юқори, миланликлар сўнгги икки учрашувда ғалабага эришишди. Айтиш керакки, жамоа охирги 5 баҳснинг фақатгина биттасида мағлубиятга учраган.

22.04.2018 "Кьево" - "Интер" 1:2

17.04.2018 "Интер" - "Кальяри" 4:0

14.04.2018 "Аталанта" - "Интер" 0:0

08.04.2018 "Торино" - "Интер" 1:0

04.04.2018 "Милан" - "Интер" 0:0

Айни дамда ўйинга қадар жамоада фақатгина бир йўқотиш бор. Роберто Гальярдини жароҳатидан фориғ бўлмаган.

"Ювентус"

Турин суперклубида эса ҳолат бироз бошқачароқ. "Юве" сўнгги икки баҳсда ғалаба қозона олмади. Жадвалнинг сўнгги поғоналарида бораётган "Кротоне" билан сафарда дуранг ўйналган бўлса, бундан бир ҳафта олдин "Наполи" Туринда ғалаба қозонди.

22.04.2018 "Ювентус" - "Наполи" 0:1

18.04.2018 "Кротоне" - "Ювентус" 1:1

15.04.2018 "Ювентус" - "Сампдория" 3:0

07.04.2018 "Беневенто" - "Ювентус" 2:4

31.03.2018 "Ювентус" - "Милан" 3:1

"Интер"га қараганда "Юве"да йўқотишлар кўпроқ. Жоржо Кьеллини, Маттиа де Шильо ва Стефано Стураро жароҳати сабабли ўйинда қатнашмайди.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

"Ювентус" ўзаро ўйинларда ушбу рақибдан анчагина фарқ билан олдинда, туринликлар 84 баҳсда ғалабага эришишган. Милан шаҳри жамоаси эса 52 бора зафар қучган. 47 ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган. Биринчи даврадаги учрашувда эса ғолиб аниқланмаганди.

ЖАМОАЛАРНИНГ СЎНГГИ ЎЗАРО ЎЙИНИ

Турин. Стадион "Альянц". 39 319 томошабин
Бош ҳакам: Паоло Валери (Рим)
"Ювентус" - "Интер" 0:0
"Ювентус":
Щесны, Кьеллини, Бенатия, Де Шильо, Пьянич (Бентанкур 85), Асамоа, Хедира (Дибала 75), Матюиди, Игуаин, Куадрадо, Манджукич
"Интер": Ханданович, Шкриньяр, Д'Амброзио, Миранда, Сантон (Энрике 63), Весино, Брозович, Валеро, Перишич, Кандрева (Гальярдини 69), Икарди (Эдер 86)
Огоҳлантириш: Бенатия 27, Игуаин 39 - Брозович 29, Перишич 40, Сантон 61, Д'Амброзио 87, Весино 90+1.

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

- "Интер" ўз майдонидаги сўнгги 4 баҳсда ғалабага эришди.

- "Интер" "Жузеппе Меацца"даги сўнгги 4 учрашувда гол ўтказиб юбормади.

- "Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди 26 гол киритиб, чемпионатнинг тўпурарлар пойгасида иккинчи поғонада кетмоқда.

- "Интер" "Ювентус"га қарши ўтган сўнгги 3 уй учрашувида мағлуб бўлмаган - 2 ғалаба, 1 дуранг.

- "Ювентус" 2 баҳсда ғалабага эриша олмади. Агарда жамоа яна юта олмаса, 2015 йилдан кейин илк бора кетма-кет 3 учрашувда зафар қуча олмаган бўлади.

- "Ювентус" А Серия доирасидаги сўнгги 15 сафар учрашувда ютқазмади - 13 ғалаба, 2 дуранг.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика