UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Себальос мушак жароҳати туфайли сафдан чиқди  0 18:26Эрон чемпионати. "Персеполис" - "Истиқлол": Машарипов захирада, Ўрунов эса...  0 16:43Дуайт Йорк: "31 ёшли Погба МЮнинг бутун ярим ҳимоясидан яхшироқ формада"  11 16:19"Бавария" фикридан қайтиб қолди  6 15:30Салах "Олтин тўп" ҳақида: "Баъзида ҳолатга ташқи таъсир бўлиши мумкин"  35 15:06Рубен Аморим: "МЮ футболчилари танқидни кўнглига яқин олиб юборяпти"  1 14:36Дрогба Моуриньо ҳақида: "Қанақасига менинг "отам" ирқчи бўлиши мумкин?"  7 12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  7 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  20 11:33Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"  4 11:00Шомуродовнинг триумфи: А Серияда 26-тур якунлари  0 10:53«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум  12 10:22"Манчестер Сити" ҳимоячиси расман қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди  2 09:56Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирини олди  3

Бугун ғалаба қозонишимиз шарт! Фаластиндаги мағлубиятни суратлар ёрдамида ёдга оламиз Янгиликлар

Бугун ғалаба қозонишимиз шарт! Фаластиндаги мағлубиятни суратлар ёрдамида ёдга оламиз

Бугун, 19 ноябрь куни ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Фаластинни қабул қилади.

"Пахтакор" стадионида бўлиб ўтадиган учрашувга мухлисларни чорлаб қоламиз. Терма жамоани қийин паллада қўллаб-қувватлашда давом этинг.

Шу ўринда бундан деярли икки ой аввал Фаластинда ўтказилган баҳс ва ундаги мағлубиятимизни суратлар ёрдамида яна бир бор ёдга олишни хоҳладим. Сабабини эса охирида ёзаман.

ЖЧ-2022 саралаши, 2-босқич
Фаластин - Ўзбекистон 2:0

5 сентябрь 2019 йил
Рамаллоҳ, "Файсал Ал Ҳуссайни" стадиони
Ҳакамлар: Фу Минг (Хитой), Ҳуо Веиминг (Хитой), Ванг Децин (Хитой), Арафа Муҳаммад (Иордания).
Назоратчи: Баскар Пурушотаман (Ҳиндистон).
Комиссар: Шаҳир Аҳмед (Малдив).

Голлар: Одай Даббаҳ 60, - 1:0. Ислом Батран 84, - 2:0.

Фаластин: 22.Рами Ҳамада, 3.Муҳаммад Рашид, 5.Ёсир Ҳамид, 7.Мусаб Баттат, 9.Тамир Сейам, 11.Одай Даббаҳ (21.Ислом Батран, 83), 14.Абдаллаҳ Жобир, 15.Абдаллатиф Ал Баҳдари, 19.Маҳмуд Вади (18.Солиҳ Чиҳадеҳ, 64), 20.Натми Ал Бадави, 23.Муҳаммад Дарвиш.
Захира: 1.Тавфиқ Абуҳаммад, 2.Аҳмад Қатмиш, 4.Муҳаммад Абумайала, 6.Шади Шабон, 8.Муҳаммад Ямин, 10.Самиҳ Мараба, 12.Холид Салим, 13.Маҳмуд Абуварда, 16.Наим Абуакер, 17.Муса Башир.

Ўзбекистон: 1. Элдорбек Суюнов, 4. Фарруҳ Сайфиев, 5. Анзур Исмоилов, 15. Егор Кримец, 6. Даврон Ҳошимов, 7. Одил Ҳамробеков, 9. Одил Аҳмедов, 10. Жалолиддин Машарипов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 83), 8. Икром Алибоев (23.Санжар Шоаҳмедов, 62), 19. Қувондиқ Рўзиев (17.Достонбек Ҳамдамов, 62), 14.Элдор Шомуродов.
Захира: 12.Санжар Қувватов, 16.Ботирали Эргашев, 2.Хожиакбар Алижонов, 3.Достон Турсунов, 13.Шароф Муҳитдинов, 18.Азизжон Ғаниев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Игорь Сергеев, 22.Достон Ибрагимов.

Огоҳлантиришлар: Маҳмуд Вади 19, Егор Кримец 30, Муҳаммад Дарвиш 64.

Ўша кунги баҳс Эктор Купер учун Ўзбекистон МТЖ бош мураббийлигидаги сўнгги расмий ўйинга айланганди.


Сунъий майдонда футболчиларга осон бўлмаганди.


Фаластинликлар сардори Абдуллатиф ал-Баҳдари ўша куни Шомуродовга кун бермаганди. Умид қиламиз, бугун акси бўлади.


Икки ярим ой олдинги тўқнашувда Фаластин футболчилари курашларнинг катта қисмида ғалаба қозонишганди, умид қиламиз бугун йигитларимиз якка курашларда уларга ҳеч қандай имкон қолдиришмайди.


Фаластиндаги майдонга энг яхши баҳо.


Элдор ўша куни уролмаган голларини бугун битта қилиб уришига ишонамиз.


Бугунги кунда ўнг қанот вингери роли Қувондиққа эмас, Достон Ҳамдамовга ишониб топширилмоқда.


Афсуски, ўша учрашувда Одай Даббаҳ ҳисобни очганди. Бир кун олдин фаластинлик журналистлар биз билан суҳбатда айнан Одай Даббаҳ ва жамоа сардори Абдуллатиф ал-Баҳдари асосий "фигура" эканликларини таъкидлашганди.


Бугун Элдор Суюновдан гол нишонлашни кутиб қоламиз.


Афсуски, Кримец бугун терма жамоага ёрдам беролмайди.


Одил бугун жамоани йирик ғалаба сари етаклашига ишонамиз.


Захирадан майдонга тушган Ислом Батран дарвозамизга иккинчи голни урган вазият.


Бугун бизнинг захира ўриндиғимиздагилар шундай байрам қилишсин!


No comment!


Сайтимизда материалларни ўқувчилар учун бериб борамиз. Аммо, бу сафар ушбу суратларни кўпроқ футболчиларимиз учун жойладим. Нега? Хоҳладим-ки, ўйинчиларимиз Фаластинда қандай мағлуб бўлишганини ва майдонни бошлари эгик ҳолда тарк этишганини яна бир бор эслашсин. Нима учун эслашсин? Шунинг учун-ки, бугун рақибни янчиб ташлашлари керак. Бугун бизга йирик ҳисобдаги ғалаба зарур. Чунки, ҳар эҳтимолга қарши тўплар нисбатимизни яхшилаб олишимиз керак. Футболчилар бу суратларни кўришади, бунга аминман. Бу суратлар уларнинг кўзларини "ёндириш"да омиллардан бири бўлишига умид қиламан.


Бугун ҳаммаси яхши бўлади. Олға, ЎЗБЕКИСТОН!



Толибжон Қосимов

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика