UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳим аъло даражада"  0 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  45 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  22

Бугун футбол. "Сурхон" - "Андижон" Янгиликлар

Бугун футбол. "Сурхон" - "Андижон"

Бугун Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган сўнгги учрашув ўтказилади.

Суперлигада бу мавсум ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган "Сурхон" ва "Андижон" жамоалари Термизда ўзаро баҳс олиб боришади. Ўйин соат 17:30да старт олади. 

Мусобақа жадвалида "Сурхон" 8 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. "Андижон" эса 5 очко тўплаган ҳамда 11-ўринда боряпти. Бугун Суперлига дебютанти "Сурхон" ўз майдонида тўртинчи учрашувини ўтказади. Термизликлар бунгача бўлиб ўтган учта ўйиннинг биттасида зафар қучиб, икки бор дуранг қайд этишган. 

"Андижон" эса сафарда бешинчи марта майдонга тушади. Бунгача тўрт бор сафарда тўп тепган Элдор Сакаев шогирдлари ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ. Жамоа икки бор дуранг ва яна икки марта мағлубият қайд этди. "Андижон" шу пайтгача сафарда "Қизилқум", "Қўқон-1912", "Локомотив" ва "Бунёдкор" клубларига қарши тўп тепди. 

Биласизми? "Андижон" сафар ўйинларида фақат битта тўп киритган. Бу жамоа охирги уч учрашувдан бери гол ура олмаяпти. 

Факт: "Сурхон" охирги марта ўз уйида "Андижон" билан 2004 йил ўйнаб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика