UZ

Сўнгги янгиликлар

20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  0 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  4 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  6 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   6 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  21

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор"

Бугун Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган учта учрашув ўтказилади. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Мавсум бошидан бери ғалаба қозона олмаётган "Сўғдиёна"да ўтган турдан кейин бош мураббий ўзгарди. Александр Мочинов истеъфо бериб, унинг ўрнига Сергей Лушан янги бош мураббий этиб тайинланди. Бугун Лушан "Сўғдиёна" устози сифатида ўз дебютини ўтказади.

Биласизми? "Сўғдиёна" Суперлигада ҳали ғалабага эришмаган иккита жамоадан бири бўлиб турибди. Жамоанинг тўплар нисбати ҳам бирмунча хунук кўринишда 1-10. Бугун Сергей Лушан вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилиб кўради. Аммо бу осон бўлмайди, негаки "Навбаҳор" ҳозир анча яхши ўйин кўрсатмоқда.

"Навбаҳор" ҳам ўйин, ҳам таркиб борасида рақибдан устун. Қолаверса, "Навбаҳор"нинг легионерлари кучли, "Сўғдиёна"да эса хорижлик ўйинчи йўқ.

Факт: "Навбаҳор" охирги икки турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа сафарда "Қўқон-1912" га имкониятни бой берган бўлса, ўз майдонида "Насаф" билан дуранг ўйнади.

Факт: "Сўғдиёна" охирги уч учрашувни қаторасига мағлубият билан якунлади ҳамда ўз дарвозасидан 8та гол ўтказиб юборди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика