UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  0 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  2 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  16 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  27 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  43 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  17 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1

Бугун футбол. "Обод" - "Пахтакор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Обод" - "Пахтакор"

Теглар :  ОбодПахтакор
Бугун олий лиганинг 15-тур баҳсларига старт берилади. Тошкентдаги "Жар" стадионида "Обод" "Пахтакор" билан куч синашади.

"Обод"нинг олий лигадаги аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Бу жамоа 14та ўйиндан сўнг 9 очко тўплаган ҳолда охирги ўринда бормоқда. "Пахтакор" эса 21 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги ўйинда ҳеч шубҳасиз "Пахтакор" фаворит, лекин бошқа томондан "Пахтакор" сафарда ҳали ғалаба қозонмаган ва бу нарса уларга босим ўтказиши мумкин. "Обод" бугун ўз майдонида еттинчи ўйинини ўтказади. Аввалги беллашувларда Рауф Инилеев шогирдлари фақат бир марта ғалаба қозонишган. "Обод" ўз майдонида "Динамо"дан устун келган. Шунингдек, бу жамоа уч марта дуранг ўйнаб, икки бор мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 7-9.

Айтиб ўтганимиздек, "Пахтакор" ҳали сафардаги бирорта ўйинни ютмаган: уч дуранг ва уч мағлубият. Тўплар нисбати 2-10. Кўриб турганингиздек, "Пахтакор" сафар ўйинларида атиги иккита гол урган. Агар "Пахтакор" бугун "Жар"да ғалаба қозонса, бу "Пахтакор"нинг сафардаги илк уч очкоси бўлади. Мабодо "Обод" зафар қучса, бу Инилеев шогирдларининг уйдаги иккинчи ғалабаси бўлади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика