UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония — Ўзбекистон ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  0 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  0 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  9 11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   1 10:35Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоанинг бу йиғини барчада имконият борлигини кўрсатиб берди"  0 10:07Флик "Барселона"да ёшлардан фойдаланишни қисқартиришга қарор қилди  0 09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  3 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   1 08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  2 08:30"Андижон" гвинеялик футболчига кўз тикди  4 08:06Рубин Хебай "Сўғдиёна" билан хайрлашди  1 03:10Бундеслига. “Байер” меҳмонда “Айнтрахт”ни мағлуб этди, “Бавария” эса “Гамбург”ни мағлуб эта олмади  0 03:10А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"дан устун келди  0

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтади.

"Локомотив" сафарда "Навбаҳор" меҳмони бўлади. Турнир жадвалида "Локомотив" 19 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 19-17. "Навбаҳор" эса 17 очко тўплаган ҳолда 8-ўринда боряпти. Кўриниб турибдики, бугун мусобақа жадвалида кетма-кет ўринларда бораётган икки жамоа тўқнашувига гувоҳ бўламиз. 

Бугунги беллашув "Локо" учун сафардаги 8-баҳс бўлади. "Темирйўлчилар" шу пайтгача сафар ўйинларида уч бор ғалаба қозонишган: "Сурхон", "Машъал" ва "Андижон" устидан. Шунингдек, иккитадан дуранг ва мағлубият қайд этилган. Сафар баҳсларида тўплар нисбати 11-8. 

"Навбаҳор" учун бугунги учрашув ўз майдонидаги 8-ўйин бўлади. "Лочинлар" уйдаги беллашувларда "Сурхон" ва "Машъал"ни мағлуб этиб, "Насаф" ва "Турон" билан 0:0 ўйнашган ҳамда "Сўғдиёна", "Пахтакор" ва "Андижон"га қарши баҳсларда имконият бой берилган. Уйдаги ўйинларда тўплар нисбати 5-5. 

Биласизми? Ҳар икки жамоа ҳам Суперлигадаги охирги уч ўйинида биттадан ғалаба қозонди. "Локомотив" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган бўлса, "Навбаҳор" сафарда "Қўқон-1912"дан устун келишга муваффақ бўлди. 

Биринчи даврадаги беллашувда "Локо" ўз майдонида 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Бугун "темирйўлчилар" ўша мағлубият аламини олишга уриниб кўришади. Мазкур баҳс "Дунё бўйлаб" канали орқали соат 20:00дан жонли эфирга узатилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика