UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  10 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  17 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  4 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  169 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0

Бугун футбол. "Машъал" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Бугун футбол. "Машъал" - "Сўғдиёна"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан олий лиганинг 22-тур баҳсларига старт берилади.


"Машъал" Муборакда "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Олий лига, 22-тур. 16 сентябрь

МАШЪАЛ - СЎҒДИЁНА


Турнир жадвалидаги ўрни: "Машъал" 10-ўринда (23 очко), "Сўғдиёна" 8-ўринда (26 очко).

Очколар орасидаги фарқ - 3 очко.

Таъриф: Атиги уч очко фарқ билан бораётган жамоалар баҳси. Агар бугун "Машъал" зафар қучгудек бўлса, очколар бўйича "Сўғдиёна"га тенглашиб олди. Мабодо "Сўғдиёна" ғалаба қозонса, "Пахтакор" билан бир хил ўринга кўтарилиб олади. Шундай экан, Муборакда ўзига яраша қизиқ баҳс кечиши кутилмоқда.

Факт: Бугун "Машъал" ўз майдонида 10-учрашувни ўтказади. Шу пайтгача бўлиб 9та ўйиндан бештасини ғалаба билан якунлаган муборакликлар бир марта дуранг ўйнаб, учта беллашувда ютқазиб қўйишган. Тўплар нисбати 15-9. "Машъал" ўз уйида 16 очко тўплаган. "Сўғдиёна" эса сафарда ҳозирча 10 марта тўп тепиб, фақат икки марта ғалаба нашидасини сурган. Бир бор дуранг қайд этган бўлса, 7та баҳсда мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 9-19.

Факт: "Машъал" иккинчи даврада ҳозирча фақат бир марта ғалаба қозонди. Жамоа сафарда "Нефтчи"дан устун келди. "Сўғдиёна" эса уч бор зафар қучди. Айтиш мумкинки, жиззахликлар охирги иккита ўйинни ғалаба билан якунлашди. Аммо жамоа сафардаги иккита беллашувда мағлуб бўлди.

Эслатма: Жиззахда кечган биринчи давра учрашувида "Сўғдиёна" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Кеча ўтказилган Ёшлар лигаси баҳсида эса майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғолиб бўлишди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика