Бугун футбол. "Локомотив" - "Сурхон"
15 июн 2019 14:49
Янгиликлар
Бугун футбол. "Локомотив" - "Сурхон"
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" ўз майдонида Термизнинг "Сурхон" клубини қабул қилади. Учрашув "Локомотив" стадионида 19:30да бошланади. Қуйида ўйинга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.
"Локомотив"
- "Локомотив" Суперлига турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 10та ўйиндан сўнг 21 очко жамғарди. Тўплар нисбати 16-7.
- Бугун "Локомотив" ўз майдонида 7-учрашувни ўтказади. Аввалги олтита баҳснинг тўрттасида "темирйўлчилар" ғалаба қозониб, икки бор дуранг қайд этишган.
- Уйдаги ўйинлар ҳолатига кўра "Локо" жадвалда иккинчи ўринда боряпти. Уйдаги ўйинларда тўплар нисбати 12-4.
- Қаторасига учта дурангдан сўнг "Локо" ўтган турда ғалабага эришди. Жамоа сафарда "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтди.
- "Локомотив" шу пайтгача "Сурхонга қарши 2 бор куч синашиб иккаласида ҳам дуранг қайд этган.
"Сурхон"
- Суперлига дебютанти "Сурхон" мусобақа жадвалида учинчи ўринда кетяпти. Жамоа 18 очко тўплаган. Тўплар нисбати 11-8. Бундан кўриниб турибдики, бугун иккинчи ва учинчи ўриндаги жамоалар ўзаро баҳс олиб боради.
- "Сурхон" бош мураббийи Андрей Микляев ўз вақтида "Локомотив"ни бошқарган. Бугун Андрей Геннадьевич шогирдлари собиқ жамоасига қарши майдонга тушади.
- "Сурхон" сафарда очко йиғиш бўйича тўртинчи ўринда. Термизликлар иккитадан ғалаба ва мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати 6-6.
- "Сурхон" сафар ўйинларида "Сўғдиёна" билан "Қизилқум"ни мағлуб этиб, "Навбаҳор" ва АГМКга имкониятни бой берган.
- "Сурхон" охирги учта ўйинни ғалаба билан якунлади. Микляев бошқарувидаги жамоа "Бухоро", "Қизилқум" ва "Қўқон-1912"ни мағлуб этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар