UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  2 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  0 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  9 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3

Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург"

Бугун Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган учрашувларга якун ясалади.

Мамлакатимизнинг уч карра чемпиони "Локомотив" бугун ўз майдонида Бекобод шаҳрининг "Металлург" клубини қабул қилади. 

Дастлабки уч турдан сўнг "Локомотив" турнир жадвалида 6 очко билан 6-ўринда боряпти. "Металлург" ҳисобида эса 4 очко мавжуд ва бу жамоа 9-ўринни эгаллаб турибди. 

"Локо" карантингача ўтказилган учта ўйиннинг иккитасида зафар қучиб, бир бор мағлуб бўлди. "Темирйўлчилар" ўз уйларида аввалига "Андижон"ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Шундан сўнг сафарда "Навбаҳор" меҳмони бўлиб 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва 3-турни яна ўз майдонида ўтказиб "Бухоро"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

"Металлург" эса бу йилги чемпионатни дуранг билан бошлади. Бекободликлар сафарда АГМК меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобини қайд этишди. Сўнгра ўз майдонида "Қўқон-1912" устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди ва ўтган турда "Пахтакор" меҳмони бўлиб 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Тошкентда ўтган охирги 5 ўйин

2019. "Локомотив" - "Металлург" 1:1

2018. Иккинчи босқич. "Локомотив" - "Металлург" 1:0

2018. Биринчи босқич. "Локомотив" - "Металлург" 1:1

2017. "Локомотив" - "Металлург" 3:1

2016. "Локомотив" - "Металлург" 4:1

P.S. Бугун соат 19:00да бошланадиган ўйинни "Маҳалла" ТВ орқали тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика