UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  0 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  3 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  7 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  9 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  27 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  93 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0

Бугун футбол. АГМК - "Бунёдкор" Янгиликлар

Бугун футбол. АГМК - "Бунёдкор"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 9-тур учрашувларига старт берилади.

Олмалиқ шаҳридаги Марказий стадионда АГМК ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин 19:00да старт олади. 

Турнир жадвалида АГМК 13 очко тўплаб 4-ўринда бормоқда. Жамоа 7та ўйиннинг тўрттасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнаган ва иккита учрашувда имкониятни бой берди. АГМКда тўплар нисбати 13-7. 

"Бунёдкор" эса 11 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди. Тошкентликлар 8та учрашув ўтказиб, учтадан ғалаба ва мағлубият қайд этган, шунингдек иккита ўйин дуранг билан якун топган. "Бунёдкор"да тўплар нисбати 11-14. 

Биласизми? Суперлигада кетма-кет уч ўйинда ғалаба қозонган "Бунёдкор" охирги уч учрашувда зафар қуча олмади. Хусусан "қалдирғочлар" ўз уйларида "Олимпик"ка 1:5 ҳисобида мағлуб бўлгач, сафарда Намангандан ҳам мағлубият билан қайтишди ва ўтган тур уйда "Металлург" билан дуранг ўйнашди. 

АГМК эса аксинча охирги беш ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда: тўрт ғалаба ва бир дуранг. Миржалол Қосимов шогирдлари мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлашганди. Лекин шундан бери АГМК яхши ўйин ва натижа қайд этиб келмоқда. 

Бугунги баҳс "Бунёдкор"нинг бош мураббийи Виктор Карпенко учун дебют ўйин бўлади. Албатта, янги мураббий қўл остидаги илк учрашувда "Бунёдкор" қандай натижа қайд этиши кўпчиликка қизиқ бўлса керак.

Суперлига 9-тур. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00

АГМК – БУНЁДКОР

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Найим Қосимов

Назоратчи: Тимур Галеев

ВАР ҳаками: Элёр Турсунов

ВАР ассистенти: Андрей Сапенко

ВАР назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика