“Бунёдкор” – АГМК учрашувига кириш бепул

Aslanov Jasurbek
3 мар 2018, 13:18
Бугун Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида суперлига 1-тури давом эттирилади.

Соат 20:00да бошланадиган баҳсда “Бунёдкор” ва Олмалиқнинг АГМК клублари ўзаро куч синашишади. “Бунёдкор” футбол клуби ва стадиони маъмурияти учрашувга кириш бепул эканлигини эълон қилди.
Учрашув арафасида “Бунёдкор” стадионида мухлисларни ажойиб концерт дастури кутмоқда. Стадионга ташриф буюрган мухлислар ўйин арафаси ва танаффус вақтида Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ва ёшларнинг севимли хонандаси Даврон Эргашев ижросидаги қўшиқлардан баҳраманд бўладилар.
Шунингдек, мухлисларни футбол тўплари, футболкалар, шарфлар ва бошқа ажойиб совғалар кутмоқда.
Энг асосийси, мухлислар тажрибали мутахассислар Миржалол Қосимовнинг “Бунёдкор”и ва Виктор Кумиковнинг АГМКси ижросидаги шиддатли футбол гувоҳига айланадилар.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›